АКСИЯТ ЎХШАШЛИК.
(Сабр билан ўқий оладиганлар учун романтик ҳикоя)
Саратоннинг қайноқ нафаси еру-фалакни забт этиб, одамларни ҳам жангсиз махв этмоққа шайланаётгандай эди гуё. Осмон мисли бир аждархоки, оғзидан олов пуркар, Ер бамисли Кабиру Саҳро эдики, товонларга чўғ тутгувчи...
Тошкентнинг Отчопар деб номлангувчи бозори ва ундаги ғуж-ғуж одамлар эса, на аждахо оловидан ва на Сахро чўғидан қўрқишар, уларнинг қўлларида "Тирикчилик" соябони бор эдики, у ҳар қандай жазирама тафтидан асраб турарди.
Бу ердаги одамларнинг саноғи йўқдек, бу ердаги одамларнинг адоғи йўқдек...
Эҳтимол, шоир:
"Дунё деган бозорингга бордим, бугун,
Меҳр нархин кўриб, ҳайрон қолдим, бугун..."
деб шеър коралаганида, б
ФУРСАТ.
Куз. Кунлар анча совиб қолган. Мана, Собирнинг Рассияга илшлагани келганига ҳам бир йил бўлди. Ўз юртида ҳам қиладиган юмушлари кўп бўлса-да, Рассияга келиб икки-уч йилча ишлаб кетишни афзал билган. Бошқа мусофирлар уйларига жўнатаётган пуллардан хулоса қилиб, «у ёқни пули, «доллар» барибир баракали бўлади» деган ҳаёлда Рассияга бориб келишни маъқул кўрган. Ҳозир ўйлаганичалик кўп пул ишламаса-да, ишини ташлаб қайтиб кетадиган даражада кам ҳам пул топмайди. Топганига шукур қилиб, борига қаноат қилиб ишлайди. Аммо... Аммо, ҳеч шу ўйлаган ниятлари, реъжадаги ишлари тез битишни ўрнига кўпинча орқага сурилиб бораверади. Оиласидаги иқтисодий ҳолати анча йиллардан буён оғир. Собир Расс