Предыдущая публикация
Ўзбекистон халқи, Ўзбекистон адабиёти ва санъати оғир жудоликка учради. Кун.уз сайти манбасининг хабарига кўра, Ўзбекистон қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов оғир хасталикдан сўнг 75 ёшида вафот этган.
Ўзбекистон Давлат мадҳиясининг муаллифи Абдулла Орипов АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида даволаниш курсини ўтаётгани, унинг аҳволи оғирлашгани ҳақида аввал хабар қилинган эди.
Кун.уз таҳририяти марҳум устоз шоирнинг оила аъзолари ва яқинларига, Ўзбек халқига чуқур ҳамдардлигини билдиради ва сабр тилайди.
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 225