Предыдущая публикация
Қадримдан пастида фақат гард, тупроқ.
Умримнинг бор йўғи сабрдир, сабр,
Жаннатий васлингдан ўлим яқинроқ!
Оҳимдан оғири осмондир, осмон,
Юзимдан ёруғи Қуёшдир, илло.
Қаддимдан андоза олинган камон,
Мудом паноҳдаман, АЛҲАМДУЛИЛЛО!
Кунда етмиш бора қошимда ажал,
Ундан аввал ҳижрон жоним олмасин.
Омонат меҳрга этмагин маҳтал,
Ўзингдан ўзгага куним қолмасин!
Сўзимдан тотлироқ новвотдир, болдир,
Онийга жудолар мангудир жудо!
Ичимни ўзингни ишқингла тўлдир,
Фақат жамолинга мустар эт, Худо!
Малика Салимова.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4