Мулохаза... Кўпинча катталар ёшларга, айниқса, қайноналар келинларга "бизни вақтимизда бола катта қилиш қийин бўлган, ҳозиргидақа қулайликлар бўлмаган" деб кўп ва хўп такрорлашни яхши кўришади. Ҳозирги ота-оналарга осон тутишади. Уларга ёқмаса ҳам бир гапни айтмоқчиман. Аслида ҳозирги замон ота-оналарига олдингиларга қараганда бир неча баравар қийин. Шунчаки мен улардан фарқли равишда қийинчилик деганда жисмоний машаққатни назарда тутмаяпман. Аксинча, руҳий босимни назарда тутаяпман. Айнан шу тарафдан олганда, ҳозирги замон ота-оналарига кўпроқ оғир. Чунки бугунги болалар бошқача, улар билан тил топишиш, уларни машғул қилиш, умуман, уларни ҳозирги имтиҳонли,тузоқли,таҳликали
РАШК.
Тахминан 80 ёшлардаги чол-кампир сафар сумкалари билан автобусга чиқишди.
Ортидан 70 ёшлардаги яна бир кампир ҳам чиқа бошлади. Ҳалиги чол дарҳол кампирини жойлаштириб, ажиб бир илтифот билан унга ёрдамлаша бошлади.
Шу пайтдаги кампирининг авзойини кўрсангиз эди. Афти буришган, қошлари чимирилган. Ҳай, ҳай, таърифга сўз йўқ.
Унга маҳлиё бўлиб, автобусни ҳайдашим лозимлигини ҳам унутибман.
Устоз Muqim Mahmud.
Бош оғриғининг халқона давоси.
10 бўлак саримсоқни олинг, майдаланг ва устига 50 мл сут қуйинг.
Аралашмани паст оловда 5 дақиқа қайнатинг. Илиқ ҳолатга келгач, бир қулоққа 5 томчи томизинг, бир муддат ушлаб туринг ва суюқлик оқиб чиқиши учун бошингизни ён томонга эгинг. Худди шу жараённи бошқа қулоқ билан ҳам такрорланг.
Муолажа бош оғриғи бартараф бўлгунга қадар ҳар куни бир маҳал такрорлаб турилади.
БИР ЛАХЗАДА...
Бўлган воқеа.
Менинг бу холатим Россияда ишлаб юрганимда бўлганди.
Касбим уй таъмирлаш, ремонт ишлари билан боғлиқ эди.
Куни билан бир рус одамнинг уйида кафел қўйиб ишладим.
Шеригим ёши каттароқ одам шеригимга оғирлик тушмасин деб кафелларни ҳам ўзим ташиб анча чарчагандим.
Кечқурун квартирага келсак бир рус танишим кутиб турибди. Бизга иш топиб берарди.
-Отабек кечасига сенга иш бор, яхши тўлайди борасанми?-деб қолди..
Чарчаганимни айтиб боролмайман дедим.
-Пулингни беради, унинг устига ўша тракторни фақат сенга ишонаман, бошқаси хайдаса бузиб қўйиши мумкин.-деди.
Аслида пул керак эди тўғриси, икки баробар хақ тўлашини билганимдан кейин "Майли бораман" дедим ноил
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.
1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким пок ҳолида ухласа, унинг ҳақига бир фаришта: “Аллоҳим, бу бандангни мағфират қил. Чунки у пок ҳолида ухлади”, дейди” (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир мўмин банда Аллоҳни зикр қилиб, пок ҳолида ухласа ва кечаси туриб, Аллоҳдан дунёю охират яхшилигини сўраса, Аллоҳ унга сўраган нарсасини, албатта беради”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
3. Қиёмат кунида
ИБРАТЛИ ҲИКОЯ...
Нух алайҳиссалом замонларида инсонларнинг умри узун бўлган экан. 800-1000 йил умр кўрар эканлар. Бир аёлнинг ўғли вафот этибди. Бу аёл қаттиқ қайғуриб, йиғлабди. Қўшни аёллардан бири айтибди:
- Нимага бунча йиғлайсан. Аллоху таолонинг тақдири шундай экан.
- Албатта шундай. Мен унга йиғламаяпман.
- Унда нимага йиғлаяпсан?
- Болам кўп яшамади деб, оналик шафқатим билан йиғлаяпман.
- Боланг неча ёшда эди?
- 275 ёшда эди.
- Агар сен бунга йиғлайдиган бўлсанг, охир замонда келадиган уммат нима қилсин, умрлари 50-60 йил бўлади.
- Жиддий айтяпсанми?
- Албатта.
- Аллох, Аллох, улар уй хам қурадими?
- Ха, яна битта эмас, бир нечта уй қурар эканлар.
- Мен уларнинг ўрнида