Туркия Ташқи ишлари вазири Мавлуд Човушўғли Twitter даги аккаунти
орқали Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида автобусда ёниб кетган
ўзбекистонликлар учун таъзия билдирди. "Қозоғистонда рўй берган
автобус ёнғинида аксари ўзбекистонлик бўлган 52 кишининг ҳалок бўлгани
ва 5 кишининг жароҳат олганини қайғу билан ўргандим. Ҳаётдан кўз
юмганларга Аллоҳдан раҳмат, жароҳатланганларга тез шифо топишини
тилайман. Дўст ва қардош Қозоғистон ҳамда Ўзбекистонга таъзия
билдираман", деб ёзди вазир.
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси махсус ахборот чиқарди.
"Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси маълумотига кўра 2018-йил 18-январ куни Ақтўбе вилояти Ирғиз туманида "Икарус" русумли йўловчи автобуси ёнган маҳал унда 55 йўловчи ва 2 ҳайдовчи (Қозоғистон фуқаролари) бўлган. Беш киши ёнаётган автобусдан чиқиб кета олган.
Булар 2 ҳайдовчи ва 3 йўловчи бўлиб, улардан икки нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (Исаков Аҳрор, 1988-йил 14-апрелда туғилган ва Мирзаахмедов Исроилжон, 1980-йил 10-январда туғилган). Дастлабки маълумотга кўра фалокат жойида вафот етганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор", дейилади хабарда.
Элчихона тезкор хабар рақамларини чоп қилган: + 7 777 218 20 10.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68975778 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68975778 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68972633 Би-би-си мавзуни ўрганишга ҳаракат қилди.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68972633 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950293 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 12