Жаҳон ёзувчилари ва журналистларининг халқаро бирлашмаси Пен-клуб ўзбекистонлик журналист Бобомурод Абдуллаевни зудлик билан озод қилиш ва унга нисбатан илгари сурилган айбловларни олиб ташлашга чақириқ билан чиқди.Халқаро Пен-клубнинг ишонишича, Бобомурод Абдуллаев фақат журналистик фаолияти учун ҳибсга олинган.Халқаро ташкилот Бобомурод Абдуллаевни қўллаб-қувватлаш кампаниясига қўшилиш, Ўзбекистон раҳбариятидан уни қўйиб юбориш ва айбловларни олиб ташлашни талаб қилиб мактуб ёзишга чақирган.ПЕН-клуб Бобомурод Абдуллаев қийноқларга солинаётган бўлиши мумкинлигидан хавотир билдирган.Ташкилот журналистни қийноқ ва шафқатсиз муомаладан ҳимоя қилишга чақиради.Тошкент шаҳрида яшайдиган 44 ёшли журналист Бобомурод Абдуллаев 27 сентябрь куни йўқолиб қолди.Орадан бир кун ўтиб, унинг Тошкентдаги "Гвардейский" номи билан билинган Миллий Хавфсизлик хизматининг изоляторида экани ўртага чиқди.1 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туман суди журналистга нисбатан Жиноят Кодексининг 159-банд 4-қисми билан айблов эълон қилди ва уни Ўзбекистон Республикаси МХХ тергов изоляторига ҳибс қилишга буйруқ берди.Журналист расман 2011 йилдан "Усмон Ҳақназар"имзоси остида "амалдаги тузумни ўзгартиришга чақирувчи" мақолалар чоп этиш ва Ўзбекистонда "инқилоб қилиш"га уринишда гумонланмоқда.Бобомурод Абдуллаевнинг оиласи уни ҳуқуқий ҳимоя қилиши лозим бўлган адвокат билан боғланмаётганини маълум қилди.Журналист ҳимоясига қатор халқаро ташкилотлар баёнотлар билан чиқдилар.Human Rights Watch Бобомурод Абдуллаевни озод қилиш талаби билан чиқди.Amnesty International журналист ҳаёти хавф остида деган баёнот эълон қилди."Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари" ассоциациясига кўра, Бобомурод Абдуллаев Тошкентда ўтказилиши режаланган "Марказий Осиёда очиқ журналистика" халқаро конференцияси арафасида ҳибсга олинган.Бу анжуманни ЕХҲТнинг матбуот эркинлиги масалалари бўйича бюроси ташкиллаштирмоқда."Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари" ассоциациясига кўра, журналистнинг ҳибсга олиниши "Ўзбекистон ҳокимиятининг ҳали фуқаролик жамияти билан мулоқотга тайёр эмаслигининг аниқ сигналидир".Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02 http://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-41608785?ocid=wsuzbek.social.organic-post.ok.._.edit
https://www.bbc.com/uzbek/world-69003055 Яна нима гап?
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68989788 Яна нима гап?
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68989788 Яна янги саволлар ўртага чиқди...
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68930236 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68945413 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68975778 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев