Москвада “Закот” ҳайрия жамғармаси ҳамда Москва дин ишлари
бошқармаси ҳамкорликда Қурбон ҳайити байрами муносабати билан халққа ош
тарқатди.
“Қурбон - ҳар бир меҳмонга палов” акциясида 3000 нафарга яқин кишилар иштирок этди.
“Мемориал” масжиди ҳовлиси майдонида меҳмонларни кутиб олиш учун шароит
яратилди. Иссиқ чой, нон ва ширинликлар ҳозирланди. Қурбон ҳайити
байрами эҳсонига келган ҳар бир иштирокчи ош билан сийланди. Шунингдек, масжид бўйлаб экскурсия ташкиллаштирилди, диний адабиётлар кўргазмаси ўтказилди.
- Ҳар бир меҳмонни палов билан сийлаш акциясида дини ва миллатидан
қатъий назар, барча бирдек иштирок этди. 6 та қозонда ош қилинди ва
меҳмонларга тарқатилди, - дейди “Закот” ҳайрия жамғармаси фаоли Умид
Шокиров. Ташкилотчилар Қурбон ҳайитига оилавий ташриф буюрган
меҳмонлар учун совринли спорт мусобақалари уюштирди. Болалар учун
ажратилган майдонда байрамнинг ёш иштирокчилари “Закот” жамғармаси
кўнгиллилари ҳамроҳлигида турли ўйинларда қатнашдилар.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68975778 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68975778 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68972633 Би-би-си мавзуни ўрганишга ҳаракат қилди.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68972633 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950293 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4