Видеони улашинг
Расмий маълумотларга кўра, Россияда 20 миллиондан зиёд мусулмон истиқомат қилади. Москва муфтийси Илдар Хазрат Аляутдинов Ҳайит байрами арафасида пойтахтда икки миллионга яқин мусулмонлар борлигини таъкидлади.
Москвада бу йилги Қурбон ҳайитида 200 минг мусулмон иштирок этган.
Ҳар йилгидек, Москва жомеъ масжиди ҳудудида транспорт қатнови тўхтатилди, метро бекатлари ёпилди.
Бу йил хайит 1 сентябрга тўғри келганлиги муносабати билан масжидлар ҳудудларидаги мактабларда билимлар куни йиғинлари 4 сентябрга қолдирилди. Ва бу маҳаллий аҳоли орасида кескин норозилик уйғотди.
Москва шаҳрида жами 7 та масжид бўлиб, энг йириги Москва жоме масжидидир. Унда бир вақтнинг ўзида жами 10 минг киши ибодат қилиши мумкин.
Ҳайит намозларида иштирок этишни истаган мусулмонларнинг кўпчилиги тонгги соат 5 дан масжидга келиб жой эгаллаб туришади. Ўз вақтида етиб келганлар ҳам масжидга сиғмайдилар. Шу боис, жомеъ масжиди атрофларида таҳорат олаётган ва намоз ўқиётган юзлаб мусулмонларни кўриш мумкин.
Нафақат ҳайит байрамлари, балки жума кунлари ҳам масжидларда тирбандлик ҳолатлари юзага келади.
Масжидлар сонини кўпайтириш борасида Россия мусулмонларининг ҳукуматга қилган мурожаатлари ҳозирча жавобсиз қолаётир. http://www.bbc.com/uzbek/central-asia-41123605
https://www.bbc.com/uzbek/world-68975778 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68975778 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68972633 Би-би-си мавзуни ўрганишга ҳаракат қилди.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68972633 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1