16 август куни мустақил Ўзбекистон тарихида янгилик ҳисобланган сиёсий ҳодиса юз берди: Президент Шавкат Мирзиёев маорифга алоқадор республика раҳбарларини ҳузурига чақириб ҳисоботлар талаб қилди, янги ўқув йилига тааллуқли топшириқлар берди.
Ушбу учрашувдан мақсад, умумтаълим мактаблари ва ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаган ҳолда янги ўқув йилига тайёргарликнинг бориши, 11 йиллик ўрта таълим тизимини жорий этиш, ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш, янги очилган олий таълим муассасалари филиаллари фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ ишлар ҳолатидан яқиндан танишиш бўлгани хабар қилинди.
Президент Мирзиёев ҳузурига Олий ва ўрта махсус таълим вазири ва ўринбосарлари, Халқ таълими вазири ва ўринбосарлари, Ўрта махсус касб ҳунар таълими маркази директори ва ўринбосарлари кирганлар.
2017 йил сентябридан Ўзбекистонда 11 йиллик таълим бошланади, шу йил май ойида 9-синфни якунлаган болалар мактабнинг 10-синфига борадилар.
Президент Мирзиёев 11 йиллик мактабларнинг янги ўқув йилига, шунингдек, таълим муссасасаларининг кузги-қишки мавсумга нақадар тайёрлиги билан қизиққан.
Учрашувда Ўзбекистонда мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш йўллари ҳам муҳокама қилинган.
Ўзбекистонда бундан олдин бирор соҳага масъул раҳбарларнинг давлат раҳбари қабулига кириб ҳисобот бериши кузатилмаган.
Ҳар қалай маҳаллий оммавий ахборот воситаларида бундай қабул ҳақида хабар тарқатилмаган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02 http://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-40954845 #OZbekiston #ўзбекистон #мирзиёев #mirziyoyev #vazir #maktab #вазир
https://www.bbc.com/uzbek/world-68975778 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68975778 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68972633 Би-би-си мавзуни ўрганишга ҳаракат қилди.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68972633 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 9