Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йил 1 январидан Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш учун биометрик паспортлар берилишини белгилади.
Айни санадан бошлаб хорижга чиқиш учун бериладиган ОВИР стикерлари бекор қилинади.
"Ўзбекистон 24" телеканали сайтида жойлаштирилган фармонда айтилишича, 2011 йилдан бери амалда бўлган биометрик паспортлар Ўзбекистон ҳудудида кучда қолади.
Ўзбекистон фуқаролари халқаро келишувларга биноан кириш визаси талаб қилинмайдиган давлатларга амалдаги биометрик паспортлар билан 2021 йил 1 январигача чиқишлари мумкин.
Ҳамда, виза талаб қилинадиган давлатларга амалдаги ОВИР стикери муддати тугагунча сафар қилиш мумкин.
Аммо, фармонда хорижий паспорт қандай муддатга берилиши айтилмаган.
Аввалроқ, кун.уз нашри саволларига жавоб берган ИИББ вакили Ўзбекистон фуқароларига хорижий паспортлар қандай муддатга берилиши ҳақидаги саволга жавоб бера олмаган, бироқ халқаро тажрибага кўра бундай паспортлар 10 йилга берилишини таъкидлаб ўтганди.
Мирзиёев фармонида айтилишича, хорижий паспортларни тадбиқ қилишдан мақсад, хусусан, чет элга чиқиш учун ҳужжатларни тайёрлаш жараёнидаги қоғозбозлик ва порахўрликка чек қўйишдир.
#pasport #xorijiy #паспорт #ХорижийПаспорт #ўзбекистон #OZbekiston #узбекистан
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950293 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950293 Янги тафсилотлар.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950293 Воқеаларнинг сўнгги ривожи минтақада жиддий хавотирлар ва янги саволларни пайдо қилмоқда.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950289 Вазиятга янги баҳо.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950289 Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68948888 Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68948888 Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
https://youtu.be/SlmPrprM21U
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 13