Нидерландиянинг Файфҳаузен
(Vijfhuizen) шаҳарчасида 2014 йил 17 июлида Донецк осмонида уриб
туширилган Malaysia Airlines авиаширкатига қарашли учоқ йўловчилари
хотирасига барпо этилган Миллий хотира боғининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Голландия қироли Уиллем - Александр ва қиролича
Максима ҳам иштирок этган. Қирол ва қироличага ўзбек қизи Нурхон
ҳамроҳлик қилган.
Маросим чоғида авиаҳалокат қурбонларнинг исмлари бирма-бир ўқиб эшиттирилган.
Хотира тадбирида қатнашиш учун турли мамлакатлардан етиб келган ҳалок бўлганларнинг яқинлари ушбу жиноятни содир этганлар халқаро маҳкама қаршисида ҳозир бўлишига умид билан яшаётганларини билдиришган.
Бундан роппа-роса уч йил олдин содир бўлган ҳодисада Нидерландия,
Малайзия, Австралия, Индонезия, Буюк Британия, Олмония, Бельгия,
Филиппин ва Канада дохил тўққиз мамлакатнинг жаъми 298 фуқароси ҳалок бўлган, уларнинг 193 нафари Нидерландия фуқаролари эди. Украинада давом этаётган ҳарбий низо иштирокчилари ушбу ҳалокатда бир-бирларини айблаб келадилар.
Халқаро тергов гуруҳи эса йўловчи учоғи россияпараст бўлгинчилар назорати остида бўлган ҳудуддан айнан Россияга тегишли зенит-ракета комплекси воситасида уриб туширилгани ҳақида дастлабки хулосаларини маълум қилган
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950293 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950293 Янги тафсилотлар.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950293 Воқеаларнинг сўнгги ривожи минтақада жиддий хавотирлар ва янги саволларни пайдо қилмоқда.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950289 Вазиятга янги баҳо.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950289 Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68948888 Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68948888 Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
https://youtu.be/SlmPrprM21U
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1