Андижонда музқаймоқдан оммавий заҳарланиш охирги икки кундан бери ҳам хорижий, ҳам қатор маҳаллий вебсаҳифалар эътиборида қолмоқда.
Айни ҳодиса ҳақидаги хабарлар баъзан турлича ва ҳил воқеалар ривожланиб, янги тафсилотлар чиқиши мумкин.
Воқеа қандай бўлган?
- Душанба, 15 май кунидан бошлаб Шаҳрихон туманида заҳарланиш аломатлари билан одамлар шифокрларга мурожаат эта бошлашган.
- Фавқулодда Вазиятлар вазирлигига кўра, 180 нафардан кўпроқ киши касалхонага ётқизилган. Уларда ич кетиши, қайд қилиш каби ҳолатлар кузатилган.
- Аксар касаллар шифохоналардаги қисқа муолажа ортидан уйларига жавоб берилган. 33 киши ҳамон шифохонада.
- Интернет хабарларига кўра, камида 5 кишининг аҳволи ҳамон оғир қолаётгани айтилади.
- Ўзбекистон интернет нашрлари расмийларга таянган ҳолда, заҳарланишдан нобуд бўлганлар йўқлигини ёзишмоқда.
- Тошкентдан борган мутасаддилар Шаҳрихонда сув ва музқаймоқ таркибини текширишмоқда.
- Ҳодиса юзасидан ички ишлар бўлими ҳам суриштирув бошлаган.
Заҳар нимада бўлган?
Расмий манбалар ҳам, мутасадди идоралар ҳам оммавий заҳарланиш музқаймоқдан келиб чиққанини тасдиқлашган.
Тахминларга кўра, ҳамма гап музқаймоқ устига қуйилган қулупнай қиёмида бўлиши мумкин. Бироқ расмий текширув хулосалари ҳали чиқмади.
Расмийларга кўра, беморлар тумандаги "Макс" кафесида музқаймоқ истеъмол қилишганини айтишган.
Би-би-си манбаларига кўра, ушбу ёзги кафе ҳозир ёпиқ ва текширилмоқда.
Айни дамда, бу қадар кўп одамнинг музқаймоқдан заҳарланиши ҳақида Андижоннинг ўзида жуда камчилик эшитганга ўхшайди.
"Мен ҳам интернетдан ўқидим, аммо Андижон шаҳрида ҳеч бир гап ё ваҳима йўқ" - дейди маҳаллий фаол Саиджаҳон Зайнобиддинов.
"Маҳаллий матбуот ё бермаган, ё мен кўрмагандирман. Бирон ўлим ҳоли бўлса, албатта, айтишарди".
Биз билан гаплашаётган пайтда шаҳар кўчасини кезаётган суҳбатдошимиз айни палла Андижон шаҳридаги музқаймоқхоналар одам билан гавжумлигини айтади.
Шу жараёнда ўтиб кетаётган бир нечта шаҳарликлардан музқаймоқдан заҳарланиш ҳақида нима эшитгани ҳақида сўраркан, одамлар бу борада ҳеч нарса билмасликларини айтишди.
Ўзбекистонда таомлар хавфсизми?
Ўзбекистонда овқатдан оммавий заҳарланиш ҳолатлари минтақадаги бошқа мамлакатларга нисбатан анча кам учрайди.
Лекин шу пайтгача мамлакат ёпиқ бўлган ва бу каби ҳолатлар рўй берган тақдирда ҳам ҳеч ким хабардор бўлмай қолгани эҳтимолини назардан соқит қилиш қийин.
Сўнгги бора 2014 йили Жиззах шаҳридаги "Прим" емакхонасида тайёрланган овқатдан 100 нафардан кўпроқ хўранда заҳарланган эди.
"Аммо музқаймоқдан заҳарланган бўлишса, ҳайратланмасдим" - дейди Андижондан фаол Саиджаҳон Зайнобиддинов.
"Чунки таомларнинг санитария ва гигиена талабларига жавоб беришини текширадиган идоралар у қадар яхши ишлашмайди".
Ўтган йили Самарқанд шаҳри яқинида эшаклар қабристони топилган ва кўпчилик бу эшакларни сўйиб, гўштини овқатланиш шохобчаларига сотишмаганми, деган фикрга ҳам борганди.
Бироқ кейинроқ Самарқандда кўмилган эшаклар гўшти эмас, балки териси учун сўйилгани ҳақида айтилган.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858 860002
https://www.bbc.com/uzbek/world-69003055 Яна нима гап?
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68989788 Яна нима гап?
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68989788 Яна янги саволлар ўртага чиқди...
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68930236 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68945413 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68975778 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3