Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги қошидаги ташқи меҳнат миграцияси бўйича агентлик ўзбекистонликлар учун Россияда мавжуд бўлган қатор иш ўринларини эълон қилди.
Шу кунларда Ўзбекистонга ташриф буюрган россиялик расмийлар эса ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни ваъда қилиб кетишди.
Россиядаги меҳнат муҳожирларини "дангасалар" дея тамғалаган Ислом Каримовдан фарқли ўлароқ, Президент Шавкат Мирзиёев маъмурияти меҳнат муҳожирларига ўзгача эътибор билан ёндошмоқда.
Афтидан Ўзбекистон ҳукумати Россияда ишлаётган меҳнат муҳожирларининг ўз ватанида қолган яқинларига пул юбориш орқали мамлакат ғазнасига киритаётган миллиардлаб долларлик ҳиссасини қадрлай бошлади.
"Саранжом-саришталик"
Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги қошидаги ташқи меҳнат миграцияси бўйича агентликнинг эълонида ҳайдовчи, бўёқчи, сувоқчи, тикувчи ва бошқа қатор касб-ҳунарлар эгалари учун иш жойлари бор.
Агентликнинг Фейсбукдаги "Foreign Employment Migration Agency" номли саҳифасида ҳайдовчилар учун 43.000-60.000 рубль, бўёқчи ва сувоқчилар учун 40.000-45.000 рубль, шлифовщик ва слесарлар учун 15.000-22.000 рубль, тикувчилар учун 20.000-40.000 рубль қийматида маош белгилангани айтилади.
Иш ўринларига номзодларнинг баъзиларидан рус тилини яхши билиш, бошқаларидан эса фақат ёзиш ва ўқишни билиш, ҳамда интизомлилик ва саранжом-саришталик талаб қилинади.
Иш ўринлари Москва шаҳри ва вилояти, Вологда ва Астрахань шаҳарларида экани айтилади.
Махсус ёрдам
Эълон берилишидан бир неча кун аввал Ўзбекистон Меҳнат вазирлигида Россиянинг меҳнат муҳожирларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш уюшмаси вице-президенти Юлия Слуцкая билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ҳукумати расмийлари билан ўтган мазкур учрашувда меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоялаш йўлидаги қонун-қоидаларни ишлаб чиқишга келишилди.
Слуцкаянинг айтишича, унинг уюшмаси яқин келажакда 3000 ўзбекистонликни Россияда иш билан таъминлашга тайёр.
У, хусусан, ғишт терувчи, бетончи, сваркачи, бўёқчи, плиткачи, слесарь, электрчи, ҳамда автобус, трамвай ва троллейбус, такси ва юк машиналари ҳайдовчиларига талаба борлигини билдирди.
Айни учрашувда Фарғона шаҳрида муҳожирларга Россияга отланишдан аввал патент олиш, тиббий текширувлар ва бошқа ҳужжатларни тайёрлашда ёрдам кўрсатувчи махсус марказ очилиши ҳам билдирилди.
Прагматик ёндошув
Шавкат Мирзиёев жорий йил апрелида Россияга қилган сафари чоғида "Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик иш фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жалб этиш" номли ҳукуматлараро келишувга имзо чекканди.
Келишув имзоланиши ортидан муҳожирларни иш билан таъминлаш, ҳамда уларга юридик ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича амалий чоралар ишлаб чиқила бошлангани айтилган.
Расмий кўрсаткичларга кўра, 2015 йилда Россияда ишлаб яшаб келаётган ўзбекистонликларнинг ўз ватанидаги яқинларига юбораётган молиявий кўмаги Ўзбекистон Ялпи ички маҳсулотининг 4,65 фоизига тенг бўлган. Бу кўрсаткич 2013 йилда 11,6 фоиз эди.
Таҳлилчиларга кўра, Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти муҳожирлар масаласига прагматик ёндошиб, уларнинг давлат ғазнасига қўшаётган ҳиссасини тан ола бошлаган.
Россияда ишлаётган ўзбекистонликлар сони миллионлар билан ҳисобланса-да, шу вақтгача Ўзбекистоннинг Россиядаги ваколатхоналари уларга ҳуқуқий ва ижтимоий кўмак кўрсатишдан ўзларини олиб қочганлар.
Элчихона ва консулликларга янги маъмурият бу борада қандай янги кўрсатмалар бергани ҳозирча номаълум.
Россия ўтказилган охирги сўровларга биноан, мамлакатда меҳнат қобилиятига эга бўлган фуқаролар сони 2007 йилдан бери пасайиб келмоқда. Бу кўрсаткич ўртача ҳисобда йилига 1 миллион киши экани айтилар экан, 2025 йилга бориб Россиядаги меҳнат қобилиятига эга бўлган одамлар сони яна 7 миллионга камайиши айтилади.
Айни дамда мигрант ишчиларнинг Россия бюджетига ҳам қўшаётган ҳиссаси сўровлар ёрдамида ёритилди. Хусусан, 2016 йилда хорижлик ишчиларнинг фақат ойлик патент тўловларининг ўзи қарийб 45 миллиард рублни ташкил қилган.
Мазкур тўловларнинг 82 фоизи айнан ўзбеклар ва тожиклардан тушиши аниқланди.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68883259 Энди Германия олти нафар Марказий осиёликни худди шу гуруҳ номидан террорчилик ҳужумлари қилишни режалаганликда расман айблади.
...https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68875576 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://youtu.be/4FvMd7Uwty0
https://www.bbc.com/uzbek/lotin-68883516 Tafsilotlari ilova qilingan linkimizda/
https://www.bbc.com/uzbek/lotin-68883516 Xonanda o'zini kamsitib, haqorat qilganlar kimlar ekanligi haqida nima dedi?
...https://www.bbc.com/uzbek/world-68892546 Тафсилотлари учун илова қилинган линкимизни босинг.
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68890816
https://www.bbc.com/uzbek/world-68883259 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68883259 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5