Москвадан олинган хабарларга кўра, халқаро ҳайъат аъзолари
нафақат мазаси, балки-да тайёрланиш техникаси, ташқи қиёфаси ва тақдимотига ҳам
қараб, бу каби хулосага келишган. "Ҳазрати палов" танлови иштирокчиси бўлган тўққиз
давлат: Тожикистон, Афғонистон, Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон,
Покистон ва курд жамоаси вакиллари орасидан устунликни Ўзбекистон жамоасига
беришган. Бу йилги халқаро хайрия танловининг биринчи босқичи шу дам олиш
кунларида Россия пойтахти Москвада бўлиб ўтган. Бирлари қўйнинг қовурғаси,
бошқаси мол гўшти, яна нўхат, ҳўл ва қуруқ мевалар, каштан ёнғоғию турли
сабзавотлар солиб, ҳар бир иштирокчи жамоа паловни фақат ўзларига хос услубда тайёрлашган.
Уларнинг "ижодлари маҳсули"ни баҳолаган турфа миллатли ҳайъат
таркибига эса, Россиядаги етакчи кулинария танқидчилари, Шарқ ошхонасининг
билимдонлари, санъат ва маданият арбоблари, таниқли журналистлар, айрим номдор
чет эл ресторанлари Бош ошпазлари киришган. Аён бўлишича, бу йилги
"Ҳазрати палов" танловида "Изобилие" - "Барака",
номланувчи палов Ўзбекистон жамоасига ғалаба келтирган. Тафсилотлари видеолавҳамизда – назардан қочирманг.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68972633 Би-би-си мавзуни ўрганишга ҳаракат қилди.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68972633 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950293 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950293 Янги тафсилотлар.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950293 Воқеаларнинг сўнгги ривожи минтақада жиддий хавотирлар ва янги саволларни пайдо қилмоқда.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950289 Вазиятга янги баҳо.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950289 Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68948888 Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 11