Тошкент шаҳрида 15 мартдан бошлаб йўлдаги қоидабузарликларни қайд қилувчи камералар иш бошлади. Пойтахтлик ҳайдовчилар видео камералар йўлларни тартибга сола бошлаётганини илиқ қарши олган. Масъулларнинг айтишича, 36 соат давомида 10 мингдан ортиқ қоидабузарлик қайд қилинган.Ҳайдовчиларга жарима ёзилган квитанциялар кела бошлаган. Умуман камералар ишга тушгани Тошкент йўлларида яққол сезилган."Одамлар қизилда ўтиб кетиб қолмайлик, белгиланган чизиқ устига чиқиб қолмайлик деб светофор олдида ўта эҳтиёткорлик билан ҳайдашаяпти. Натижада йўлларда бироз тирбандлик юзага келган. Лекин ҳеч ким бир-бирини шошилтирмаяпти", - дейди Би-би-си билан суҳбатда тошкентлик ҳайдовчи.Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчилар ўртасида 3 кундан бери берилаётган ва муҳокама қилинаётган савол - бу ишга тушган видео камералар ҳақида бўлмоқда.Мурожаатларнинг аксарияти "қоида бузганликларини қаердан билса бўлади", мавзуси атрофида."Қоида бузганимни камера ёзиб олганини қандай қилсам бўлади, илтимос тезда жавоб ёзинг", - дейди Facebook иштирокчиларидан бири.Кимдир машинаси қайд қилинган манзилда яшамаслиги сабаб жарима квитанцияси бошқа жойга кетишини ва қоида бузганларнинг умумий базаси бор, йўқлигини сўрайди.Қоидабуззарлик қайд этилган квитанциялар уч куннинг ичида почта орқали машина қайд қилинган манзилга етиб боради.Тошкентнинг 115 та чорраҳасига ўрнатилган камералар биринчи босқичда икки турдаги қоидабузарликни қайд этиши маълум қилинган. Светофорнинг қизил чироғидан ўтиб кетиш ва рухсат берилган тезликни ошириш.Йўл ҳаракати хавфсизлиги масъулларининг айтишича, қоидабузарликни қайд қилиш ва жарима юбориш ишларининг ҳаммаси компьютерлашган ҳолда амалга оширилади ва унда инсон омили роль ўйнамайди"Квитанциялар автомобиллар ҳайдовчиларига автоматлаштирилган тартибда почта орқали юборилади. Инсон омили, яъни тузатишлар, қўшимчалар бўлмайди", - деган Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси «Компьютер маркази» бўлими бошлиғи подполковник Шуҳрат Муратов брифинг чоғида.Масъулга кўра, чорраҳаларни камералар билан қамраб олиш босқичма-босқич амалга оширилади. Лойиҳанинг синов босқичи уч-тўрт ой давом этади, кейин эса иккинчи босқич бошланади. Унда мобиль телефонидан фойдаланиш, хавфсизлик камарини тақмаслик каби қоидабузарликлар ҳам қайд этилади. Бу нарсалар ходимлар томонидан қайд этилади.Камералар ишга тушиши билан ижтимоий тармоқларда бу ҳолатни кулгу остига олувчи видеоролик ва расмлар чиққан.Кўп ҳолларда хориж киноларига ҳаваскорларнинг овоз берганини кўриш мумкин. Улардан бирида камералар ишга тушгани билан йўлларнинг сифатсизлиги ва белги чизиқларнинг кўринмаслиги ҳажв остига олинган."Камералар ишга тушди. Энди барча турдаги солиқларни бекор қилсак ҳам қолган пулга йўлларимиз тилладан бўлади", - дейди Twitter фойдаланувчиси.Яна бир фойдаланувчи камералар ишга тушишини ҳайдовчилар ижобий қарши олганини ёзган."Одамни ҳурсанд қилаётган жиҳат - аҳоли йўлдаги камералар ишга тушишини ижобий қабул қилди. Ҳеч ким ҳеч кимни сўкмади, биров бирор нимадан норози бўлмади. Умумий савия, ҳайдовчилик маданияти, ўзаро ҳурмат сал бўлсада ошган, деган умид уйғонди", - дейди у.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68883259 Энди Германия олти нафар Марказий осиёликни худди шу гуруҳ номидан террорчилик ҳужумлари қилишни режалаганликда расман айблади.
...https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68875576 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://youtu.be/4FvMd7Uwty0
https://www.bbc.com/uzbek/lotin-68883516 Tafsilotlari ilova qilingan linkimizda/
https://www.bbc.com/uzbek/lotin-68883516 Xonanda o'zini kamsitib, haqorat qilganlar kimlar ekanligi haqida nima dedi?
...https://www.bbc.com/uzbek/world-68892546 Тафсилотлари учун илова қилинган линкимизни босинг.
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68890816
https://www.bbc.com/uzbek/world-68883259 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68883259 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68875576 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68875576 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68874640 Tafsilotlari ilova qilingan linkimizda.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5