ташрифи: Ўзбекистон янги президенти
Шавкат Мирзиёев энг аввало Туркманистонга бормоқчи? Аммо нега? – тафсилотлари видеолавҳамизда:
Ўзбекистон
янги президентининг илк давлат ташрифи билан қачон ва қайси мамлакатга бориши
ва ниҳоят аниқ бўлди. Шавкат Мирзиёевнинг 5-6 март кунлари қўшни Туркманистонга
бориши маълум бўлди. Президент сифатида расман қасамёд келтирганидан уч ойча
ўтиб ҳам, Ўзбекистон янги раҳбарининг илк давлат ташрифини аниқ қачон ва қайси
бир мамлакатга амалга ошириши шу пайтгача мавҳумлигича қолаётган. Ўтган йил 4
декабрь кунги Ўзбекистон президент сайлови ортиданоқ Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни
Москвага сафар қилишга таклиф қилган биринчи хорижий давлат раҳбари бўлган. Бунинг
ортидан Туркманистон, Тожикистон ва Қозоғистон Ўзбекистон янги президенти
ўзининг илк давлат ташрифини амалга оширажак давлатлар сифатида тилга
олинганди. Ўзбекистон янги раҳбарининг биринчи бўлиб дунёнинг қай бир
мамлакатига сафар қилишига оид савол, айниқса, Россия Президенти Владимир
Путиннинг шу ҳафта Тошкент ва Ашхобод истисно, Марказий Осиёнинг уч давлатига
қилган сафари чоғида катта қизиқишга савол бўлган. Сиёсий таҳлилчилар минтақага
сафари давомида Ўзбекистонни четлаб ўтиш билан президент Путин расмий Тошкентга
илк давлат ташрифи борасида қўшимча босим ўтказиш истагида бўлгани ҳақида ҳам
айтишган.Янги президент Шавкат Мирзиёев илк давлат ташрифи санаси ва манзили
номаълум қолаётган бир манзарада ҳам Россия ва ҳам америкалик қатор юқори
мартабали мулозимлар Тошкентга сафарларини кучайтиришган. Аҳолиси минтақада энг
каттаси бўлган ва Афғонистонга бевосита қўшни Ўзбекистон эса, ўзининг геосиёсий
ўрни ва аҳамияти билан бу икки ўйинчи давлатни, йилларки, оҳанрабодек ўзига
тортиб келади. Ҳам Россия ва АҚШ минтақада ўзининг таъсирини кучайтиришга
интилаётган бир манзарада эса, президент Шавкат Мирзиёев илк давлат ташрифининг
“геосиёсий аҳамияти” таҳлилчилар орасида алоҳида эътибор топган. Аммо Шавкат
Мирзиёев ҳали Ўзбекистон муваққат президенти экан, ташқи сиёсатда марҳум Ислом
Каримов “концепциясига содиқ қолишлари”ни баён қилган. Ўзларининг бундан
буёғига ҳам кўпқутбли ташқи сиёсат олиб боришларига ишора қилганди. Шундай экан,
Ўзбекистон янги президенти илк давлат ташрифининг қўшни Туркманистонга амалга
ошишига оид хабарлар нимани англатади? Би-би-си Ўзбек Хизмати худди шундай
савол билан Франциядан сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимовга мурожаат қилди.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68989788 Яна нима гап?
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68989788 Яна янги саволлар ўртага чиқди...
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68930236 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68945413 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68975778 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68975778 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 8