Асосан россиялик 31 кишилик экспедицияга қўшилган британиялик тадқиқотчи Марк Синнотнинг мақоласида ёзилишича, "Қоронғи юлдуз" дея ном олган мазкур ғор тобора кўп альпинистларни ўзига жалб этяпти."Биз биламизки, Эверест чўққиси ер юзидаги энг баланд чўққи, лекин янги ва баҳайбат ерости бўшлиқларини топиш йўлидаги салоҳиятнинг чегараси йўқ. Олимлар ер остида нима яширинганидан кўра Марс сайёраси ҳақида кўпроқ билимга эгалар", - деб ёзади у.Грузиядаги Крубера ғори шу кунгача аниқланган энг чуқур ғордир. Унинг чуқурлиги 2196 метр. Аммо, Бойсундаги ғор ундан анча чуқурроқ бўлиши мумкин."Қоронғи юлдуз" оғзини россиялик альпинистлар 1984 йилда топишган, аммо илк марта унинг ичидаги тизимни британияликлар 1990 йилда кашф қилишган ва бугунги номини беришган.У ер остида қўшни "Фестивальная" ғори тизимлари билан қўшилиши мумкин деган қарашлар туфайли жаҳоннинг энг ашаддий ғорчилари Бойсунга қизиқиб қолганлар.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68975778 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68975778 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68972633 Би-би-си мавзуни ўрганишга ҳаракат қилди.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68972633 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950293 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4