http://bbc.in/2kz1zHn Айрим сиёсий таҳлилчилар наздларида, АҚШ янги президенти ўтган йил август ойида Ўзбекистон қаторида тилга олиб ўтган аксарият давлатлар фуқароларига нисбатан вақтинчалик виза тақиғининг киритилиши, табиий равишда, бу рўйхатнинг кейинчалик кенгайишини англатади.
Аммо, уларнинг айтишларича, шунда ҳам, бу масала жорий тақиқ, яъни, таъбир жоиз, республикачи президент Дональд Трамп илк "тажрибаси"нинг муваффақиятига боғлиқ бўлади.
20 январ куни АҚШ янги президенти сифатида расман ўз ваколати ижросига киришган Дональд Трамп орадан бор-йўғи бир ҳафта ўтиб, ўзининг сайловолди асосий ваъдаларидан бирининг ижросига киришган. Мусулмонларга "Америка эшикларини ёпишни бошлаган":
Ўтган шанба куни суриялик қочқинларнинг Америка Қўшма Штатларига киришларини номаълум муддатгача тақиқлаб қўйган. Аксарият аҳолиси мусулмон бўлган: Ироқ, Эрон, Ливия, Сомали, Судан ва Яман фуқароларига виза беришни уч ойга маън этган.
Президент Дональд Трамп бошчилиги остидаги янги АҚШ маъмурияти Ўзбекистон дохил Марказий Осиё давлатларига нисбатан ўзининг ташқи сиёсатини ҳалича дуруст-қуруқ баён қилмаган.
Аммо халқаро таҳлилчиларга кўра, янги президенти бошқаруви остида "репрессив сиёсатини юмшатиб", кўпроқ ислоҳотларга диққат қиладиган бўлса, Ўзбекистон Американинг бўлажак минтақавий сиёсатида муҳим ўрин тутиши мумкин.
Бундан ташқари, уларнинг наздларида, Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият бундан буёғига ҳам Ўзбекистон-АҚШ алоқаларини белгиловчи муҳим фактор бўлиб қолаверади.
Шундай экан, хавотирланишга қанчалик асос бор? Франциядан сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов таҳлилида – назардан қочирманг. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950293 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950293 Янги тафсилотлар.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950293 Воқеаларнинг сўнгги ривожи минтақада жиддий хавотирлар ва янги саволларни пайдо қилмоқда.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950289 Вазиятга янги баҳо.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950289 Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68948888 Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68948888 Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 14