Ўтган ҳафта охирида Тошкент-Андижон-Тошкент йўналиши бўйича Қамчиқ довони орқали ўтувчи темир йўлида бахтсиз ҳодиса юз бергани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Бундан бир оз ўтиб "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти матбуот хизмати Тошкент-Андижон-Тошкент йўналиши бўйича йўловчи поезди қатнови тўхтатилгани ҳақида хабар берди.
Лекин ҳалокат рўй бергани ҳақидаги хабарлар рад этилиб, бу каби "миш-мишларга" ишонмасликка даъват ҳам янграганди.
Лекин бугунга келиб ижтимоий тармоқларда тарқалаётган фотосуратларда темир йўлда поезд ҳалокати рўй бергани "миш-миш" эмаслиги аёнлашади.
Суратларда қорга бурканган Қамчиқ довонида темир йўл юк вагонларининг ағдарилиб ётгани акс этган.
Шунингдек, фотосурталарда ҳодиса ерига вагонларни тиклаш учун оғир техника олиб келингани ва англашилишича қутқарув хизмати ходимлари ишлаётганликлари ҳам туширилган.
Ағдарилган вагонлардаги ёзувлардан келиб чиқсак, улар Муборакдаги Газни Қайта ишлаш заводига тегишлидир. Лекин улардаги юклар ҳам ушбу заводга тегишли бўлганми ёки йўқлиги номаълум.
Биз ушбу ҳодиса юзасидан тафсилотларни аниқлаштириш учун Ўзбекистон Темир Йўллари акциядорлик жамияти матбуот хизмати билан боғландик.
Ўзини ушбу хизмат мухбири, дея таништирган ходимнинг айтишича раҳбариятнинг рухсатисиз бу каби маълумотиларни бериш имконсиздир.
Би-би-си билан телефон орқали суҳбатда жамият раисининг ўринбосари Сардор Аҳмедов эса бу каби маълумотларни олиш учун Матбуот Хизмати раҳбари ва хизмат устидан назорат юритувчи шахсга ёзма равишда мактуб билан мурожаат қилиниши кераклигини айтди. Аммо айнан қайси манзилга мактуб йўлланиши ҳақида ҳам маълумот берилмади.
Би-би-си Ўзбек Хизмати Акциядорлик жамиятининг вебсаҳифасида берилган ҳамма электрон манзилларга сўровнома юборди, лекин ҳозирга қадар бирон жавоб олгани йўқ.
Айни вақтда биз билан суҳбатлашган баъзи йўловчиларнинг айтишларича, Тошкент-Андижон-Тошкент йўналиши бўйича охирги кунларда чипта олишга борган вақтлари поездлар вақтинча юрмаётгани айтилган.
Ушбу ҳодиса атрофидаги тафсилотларни ўрганишда давом этамиз.
Бу борада қўлингизда ишончли маълумотлар бўлса ёки расмийлардан аниқ маълумот олишга муваффақ бўлсангиз биз билан боғланинг.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950293 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950293 Янги тафсилотлар.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950293 Воқеаларнинг сўнгги ривожи минтақада жиддий хавотирлар ва янги саволларни пайдо қилмоқда.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950289 Вазиятга янги баҳо.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950289 Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68948888 Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68948888 Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4