Ўшанда у Ирригация институтида ўқитувчи бўлиб юрган кезлар эди. Горбачевнинг ошкоралик йиллари. Мен Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасида орг. секретар эдим.Бир куни синфдошим, техника фанлари доктори, профессор Абдураҳмон Ражабов ва дўстим, Ирригация инстути проректори Содиқ Холиқулов менинг олдимга келишди ва Куйбишев (ҳозирги Мирзо Улуғбек) туманидан Духовний (Ўрта Осиё Иригация илмий тадқиқот институти директори), Ажиганов (Олий Милиса мактаби директори) ва Мирзиёев (Тошкент Иригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш институти ўқитувчиси)лар номзодлари Ўзбекистон Олий Кенгаши депутатлигига қўйилганини айтишдиУ замонда Пушкин кўчаси, 1-уйда жойлашган уюшма обрўси жуда юксак эди.Абдураҳмон Ражаб менинг миллий ғурурим ҳар нарсадан устунлигини биларди. Шунга қуйидаги тарзда сўз бошлади-Дўстим, қачонгача ётлар хўжайин бўлади, юртимизда? Ўзбекдан ҳам чиқсин -да, энди. Духовний дегани минг йилдан бери бошлиқ. Анависи ҳам шундай...-Ким у?-Генерал Ажиганов.-Ўзбекда йўқ-да бундоқ "ғаройиб" кишилар? - атайлаб кесатдим.-Сон мингта. Ленин Мукофоти лауреати Тўхтамиш Боймировнинг биргина ўзи дунёга татигулик.-Кадрлар масаласи менинг қўлимда бўлган-да, ўзим билардим... - гапга қўшилди Содиқ.-Мана бу сайлов, менимча, ўз ҳаракатимизга боғлиқ бўлади.-Ҳар бир маҳаллада изчил, тўғри тушунтириш олиб борсак, ютиб чиқамиз.-Ҳар бир хонадонда, - Содиқни тузатди Абдураҳмон, - саксон фоиз аҳоли ўзбек...Пропагандага шунча одамни қаердан топамиз?- Ўқитувчилар, ёзувчилар, талабалар...-Мирзиёев деганларинг шунга лойиқми?-Лойиқ бўлмаса, сенинг олдингга келармидик?-У ҳақда бироз тушунча бер, Абдураҳмон.-Миллатни севади, ватанни севади, сўзида туради, ишлаб чарчамайди.-Ташкилотчи, - қўшимча қилди Содиқ, - ўзидан кетмаган, ерда юради. У адабиётга ҳам қизиқади. Сенинг "Ўлмас қоялар" романинг билан "Боғдон қашқири" қиссангни ҳам ўқиган.-Ўзингдан қўшма.-Ишонмасанг, ишонма. Китоб ўқимаган одам, одамми?-Мирзиёевни ўз кўзим билан кўрай, сўнг...Тирик бўлсам, балки, Шавкат Миромонович билан танишганим ва сайлов жараёни тафсилотларини икир - чикиригача ёзарман. Ҳозир мақола мавзуси ва ҳажми буни кўтармайди. Шунга қисқа баён билан чекланаман...Мирзиёев билан талай марта қўнишганимдан кейин мен Абдураҳмон ва Содиқ фикрларига қўшилдим. Шундан сўнг, уюшма раиси Одил Ёқуб билан кенгашдим.-Ҳар қалай, ўзимиздан чиққани маъқул, - деди Одил Ёқуб, - қамчини бос!-Сиз ҳам қараб турмассиз, Одил оға.-Менимча, кураш осон кечмайди. Духовний ҳам, генерал ҳам катта фигуралар. Орқаларида ҳам тимсоҳлар турибди...- Биз ерлимиз! Аҳолининг хоҳиш - иродасига таяниб иш кўрамиз...-Мен ҳам шунга умид қиламан...Шавкат Мирзиёевнинг номзодини қўллаб - қувватлаш учун учта штаб ташкил қилинди:Ирригация инситути биноси,"Саёҳат" меҳмонхонаси,Абдураҳмон Ражабнинг Луначарский марказидаги (ҳозирги номи Шўртепа) энди қуриб битказилаётган уйи. Тарғиб учун мен вақти- вақти билан автоуловлар ажратиб турдим. Ёрдамчиларим: Мамадали Эрон, Равшан Латиф, Турсун Турклар ҳар куни ижодкорлар ва фаол талабалар билан бирга маҳаллаларга боришар, Мирзиёевни депутат қилиш учун йиғинлар ўтказардилар.Одил Ёқуб, Шукрулло, Рамз Бобожон, Мирмуҳсин, Тўра Мирза, Ҳамроқул Асқар, Чўлпон Эргаш, Рауф Парфи, Маъруф Жалил, Зоҳир Аълам каби адиблар сайловолди жараёнида кўп жонкуярлик қилдилар.Курашда Шавкат Мирзиёев номзодини қўллароқ:Юсуф Жума (АҚШ),Сафар Бекжон (Швецария),Анвар Усмон (Олмония)лар ҳам қатнашганлар.Муҳаммад Солиҳ ҳам (Туркия) адашмасам жараёнда иштирок этган, шеърлар ўқиган.Ҳар кеча биз (Абдураҳмон, Содиқ, мен...) тарғиб ишлари қай тарзда кечаётгани ҳақида штатларда тўпланти ўтказиб турдик...Туби Кешлик бўлган буюк турк шоири Мирза Бедил кўп юз йиллар олдин тенгсиз бир тўртлик ёзган:Бу кураш олами тажрибасидаҲар нарсани ечар ҳикмат аслида.Бунда инсон жаҳди қўшилмас ҳар онҚўшилса осмонни кўр ер остида...Улуғ бобомнинг шу фикридан келиб чиққан ҳолда дейман: эл онгига тўғри ғоя сингдирилса, эл шу ғоя остида бирлашади ва енгилмас кучга айланади. Буни биз амалда синаб кўрдик. Ойдинларимиз Шавкат Мирзиёевнинг ҳаёт, фаолиятини аҳолига (Мирзо Улуғбек тумани элига) тўғри тушунтира билдилар. Шу сабабли орқаларида улкан кучлар турсалар - да:Духовний енгилди.Ажиганов енгилди.Айтиш мумкинки, генерал мардларча таслим бўлди. У ўзини ёқлаган кишиларга: "Бу йигитда бир хислат бордай, юзида нур шуълаланади, сезгим алдамаса, уни Худо сийлайди", - дейди ва овозларни Мирзиёевга оғдиради.Шавкат Мирзиёев тенгсиз курашда ғолиб чиқади. Бунда, шубҳасиз Ирригация институти олимлари (Абдураҳмон Ражабов, Содиқ Холиқулов, Ўктам Умрзоқов, Шукрулло Йўлдошев, Анорбой Султонов...) нинг ва номлари қайд этилган ёзувчиларнинг сезиларли хизматлари бор.Мен шуни алоҳида урғу билан айтишни жоиз деб биламан: Шавкат Мирзиёев илк бор олимлар ва ёзарларнинг оқ фотиҳалари ила бўронли ҳаётга қадам қўйди. Мен таниганим - аксар ойдинларнинг фикрларича, қадами қутлуғ бўлмоқда.Эл учун,Юрт учун.Менимча, у олимлар билан ёзарларни кам қилиб қўймайди. Яқинда кечган академиклар билан учрашув шундан бир далолатдир. Йигирма беш йил кома ҳолатида ётган академия кўзини очди.Умид қиламан: 97 ёшли Шукрулло бобо (Халқ шоири) "ўлик" деб билган ёзувчилар уюшмаси ҳам тирилади. "Ватани" (биноси) ҳам қайтарилади. Оммавий - ахборат воситалари тизимлари ҳам жонланади. Вақт-соати билан...Блог муаллифларининг фикри Би-би-си таҳририяти фикрини акс эттирмайди.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68989788 Яна нима гап?
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68989788 Яна янги саволлар ўртага чиқди...
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68930236 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68945413 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68975778 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68975778 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 31