адвокат: 'Гулнора Каримованинг тақдири Мирзиёевнинг қўлида'
Швейцариялик
адвокатининг Би-би-сига тасдиқлашича, Гулнора Каримова ўтган йилнинг 9-10
декабр кунлари Тошкентда швейцариялик прокурорлар томонидан сўроқ қилинган.
Женева адвокатлар коллегияси раиси Грегуар Манжеанинг Би-би-си билан суҳбатда
айтишича, Гулнора Каримова 2014 йилнинг 18 февралидан буён Тошкентдаги бир
қисми ёниб кетган уйида абгор шароитларда ва ноқонуний ушлаб турилибди.
Адвокатининг сўзларига кўра, марҳум президент Ислом Каримовннинг тўнғич қизига
нисбатан Швейцарияда тергов қилинаётган жиноят иши тахминан "10 минг
папка"дан иборат. Швейцария адлия тизими вакиллари Гулнора Каримованинг
тириклигини тасдиқлаган илк манба бўлишган. Ўзбекистон расмийлари бир пайтлар
катта қудрат ва таъсирга эга бўлган ҳамда отасининг эҳтимолий вориси сифатида
кўрилган Гулнора Каримованинг тақдири борасида сукут сақлашмоқда. Аввалроқ
Би-би-си билан суҳбатда унинг Лондондаги ўғли Ислом Каримов онасининг тирик
эканига ишончи комил эмаслигини айтганди. Грегуар Манжеанинг сўзларига кўра,
швейцариялик прокурорларнинг ташрифи арафасида Гулнора Каримовага нимани
гапириш ёки гапирмаслик кераклиги борасида босим ўтказилган.
Би-би-си: Сиз Гулнора Каримова
билан қачон ва қаерда учрашдингиз?
Грегуар Манжеа: Мен ўз мижозим
Гулнора Каримова билан ўтган декабрда биринчи марта учрашдим. Бунга қадар биз
ҳеч қачон, ҳатто электрон почта орқали ҳам боғланолмагандик. Мен 10 декабр куни
Ўзбекистонни тарк этган вақтим, Гулнора Каримова тирик эди. Унинг соғлиги
нисбатан яхши, аммо чап елкасида катта мўматалоқ изи бор эди.
Би-би-си: Ким сифатида ва қандай шартларда учрашдингиз? Учрашувдан мақсад
нима эди?
Грегуар Манжеа: Мен Гулнора Каримова билан швейцариялик адвокат мақомида ва
Швейцария адлия тизими доирасида учрашдим. Шунга қарамасдан мен мустақил
адвокатман. Менинг ўз адвокатлик ширкатим бор. Бошланишида, яъни 2014 йилда
Гулнора Каримова билан боғланиш имкони бўлмагани важидан давлат томонидан
тайинланган эсам-да, мен фақат Гулнора Каримованинг манфаатларини ҳимоя қиламан.
Би-би-си: Каримова қачон ва
қандай айблов билан ҳибсга олинган?
Грегуар Манжеа: Гулнора Каримова 2014 йилнинг 18 феврал куни Тошкентда ҳибсга
олинган. Бунга сабаб бўлган мураккаб сиёсий ва оилавий интригаларга кейинроқ,
Швейцариядаги ҳуқуқий процедуралар доирасида изоҳ берилади.Ўзбекистонда Гулнора
Каримовага нисбатан ҳеч қачон, ҳеч қандай ҳуқуқий чоралар
қўлланилмаган.Ўзбекистонда унга ҳеч қандай жиноят иши билан танишиш имкони
берилмаган. Ўзига қарши биронта айбловга нисбатан мавқеини билдириш имкониятига
эга бўлмаган. Ўзининг айтишича, 2015 йил 21 август куни эрталаб соат 8 да ўзбек
прокурор, ҳакам деб таништирилган бир ё-да икки шахс ва у олдин ҳеч қачон
учрашмаган икки адвокат ҳамроҳлигида Гулнора Каримова ушлаб турилган уйнинг
кичик ошхонасига бостириб киришади. Улар бир чеккага ўтиришиб, ўзлари Ҳукм деб
тақдим қилган нарсани ўқиб берадилар. Бу суд томошаси юз берган вақтда олдинроқ
ҳушидан кетган Гулнора Каримова ҳали тўла ўзига келмаган, диванда ётиб, осма
укол олаётганди. Унинг айтишича, бу саҳна ошхонада бўлган одамлар томонидан
тасвирга олинган.Менинг мижозимнинг барча ҳисоблари мусодара қилинган, унга
мусодара қарорларига қарши ўзини ҳимоя қилиш имкони берилмаган. Гулнора
Каримовага тегишли кўчмас мулк ва у Ўзбекистондаги турли ширкатларда эгалик
қилган ҳиссалар шунчаки ғойиб бўлган.
Би-би-си: Гулнора Каримованинг соғлиги ва руҳий аҳволи қандай эди?
Грегуар Манжеа: 2016 йилнинг 9-10 декабр кунлари ўтган тингловда Гулнора
Каримова ноқонуний ҳибс шароитларига қарамай, ўзини анча дадил ва курашчан
тутди. У прокурорларга қайтариши керак бўлган сўзларни айтишдан бош тортди ва
ҳарбий кийимдаги уч нафар ўзбек прокурорлари олдида ўзини дадил тутди. Айни
пайтда унинг ноқонуний ҳибсдаги шароитлари ва қизи билан учрашишга қўйилган
ноқонуний чекловлар ҳақида сўз борганда, икки марта ўзини йиғидан тутолмади.
Би-би-си: У қандай шароитларда
ушлаб турилибди? Хавфсизлик чоралари қанақа?
Грегуар Манжеа: Унинг хавфсизлиги мутлақо кафолатланмаган. У Тошкентдаги уйининг
кичик бир бурчагида ушлаб турилибди. Уйнинг қолган қисми жуда ҳам ёмон аҳволда;
бир қисми ҳатто ёниб кетган. Уни ташқи дунёдан бутунлай ихоталаб қўйишган.
Ташқаридаги ҳеч ким, айниқса, адвокатлари ва фарзандлари билан алоқа қила
олмайди. Ҳибсда ўтган икки йилда у фақат бир неча мартагина қизи билан кўриша
олган. Ўшанда ҳам жуда ҳам абгор ва инсон ҳақларининг энг тамал андозаларига
ҳам тўғри келмайдиган шароитларда. Ўтган йил ноябрида унга швейцариялик
прокурорларга нима дейиши кераклиги борасида жуда қаттиқ босим ўтказишган.
Би-би-си: Сизнинг ўзингиз ўша уйни бориб кўрдингизми?
Грегуар Манжеа:Ҳа, мен мижозим
ҳибсда ушлаб турилган жойни кўришга рухсат сўрадим ва қисқа вақт учун бориб
кўрдим. Уйнинг ёниб кетган қисмини ўз кўзим билан кўрдим.
Би-би-си: Швейцариялик
прокурорлар билан учрашув тафсилотлари ҳақида нима дея оласиз?
Грегуар Манжеа: Маҳкама тингловидан икки кун олдин менга Гулнора Каримова билан
Ўзбекистон Бош прокуратураси биносида, унча ёмон бўлмаган шароитларда учрашишга
рухсат берилди. Биринчи куни ўзбек прокурорлари ўзлари тайинлаган ва мен ҳеч
қачон кўрмаган икки адвокатни тиқиштиришга ҳаракат қилдилар. Мен рад этдим.
Гулнора Каримовани биринчи марта 2016 йилнинг 9-10 декабр кунлари Швейцария
Федерал прокуратурасининг икки нафар прокурорлари сўроқ қилишди. Сўроқ
жараёнида уч нафар ўзбек прокурорлари ҳам қатнашди. Мен юқорида тилга олган уч
нафар адвокатлар ҳам қатнашди, аммо 23 соат давом этган тингловда улар чурқ
этишгани йўқ. Менга эса савол сўраш имкони берилмади.
Би-би-си: Учрашувда унинг
яқинларидан бирон киши ёки қизи ҳам қатнашдими?
Грегуар Манжеа: Йўқ, қизи учрашувда
йўқ эди ва мен у билан алоҳида учрашиш имконига ҳам эга бўлганим йўқ.
Би-би-си: Гулнора Каримова
ўзига қарши айбловларга муносабат билдирдими?
Грегуар Манжеа: Гулнора Каримова,
фақат унга Швейцариядаги жиноят иши билан танишиш имкони берилган тақдирдагина,
айбловлар юзасидан ўз муносабатини билдира олади. Шунингдек, у Ўзбекистонда
содир этгани даъво қилинаётган жиноий ҳаракатлар, содир этилган пайтда жазога
тобеъ бўлганми, бўлмаганми, бунга ҳам аниқлик киритилиши керак.
Би-би-си: Сиз ғарблик юрист бўлганингиз учун, Гулнора Каримова сиз билан
суҳбатда биронта қилмишини тан олдими? У ғарб давлатида маҳкама олдида жавоб
беришга тайёрми?
Грегуар Манжеа: Швейцария жиноий қонунчилигига биноан, айбнома билан танишиш
имкони айбланувчи иштирокидаги биринчи маҳкама тергови бўлиб ўтганидан
кейингина берилади. Биринчи тергов 2016 йил декабрида бўлиб ўтганини инобатга
олсак, бизга жиноят иши билан танишишга имкон энди берилади ва ҳақиқий жараён
ҳам энди бошланади.
Би-би-си: Сиз Гулнора Каримовани юз миллионлаб доллар коррупция ва пул
ювиш айбловларидан қандай ҳимоя қилмоқчисиз?
Грегуар Манжеа: Биздаги
маълумотларга кўра, Швейцария прокурорлари қўлидаги жиноий иш тақрибан 10 мингта
папкани ўз ичига олади. Бу дегани бизга самарали ҳимояни таъминлашимиз учун
камида ўн икки, ўн олти ой керак бўлади. Бунинг учун менга Гулнора Каримова
билан бир ойда икки-уч кун Тошкентда, қабул қилиш мумкин бўлган ва хавфсиз
шароитларда учрашишга имкон берилиши керак.Мен шунингдек, ўз мижозим ва
қизининг хавфсизлигига кафолат олиш учун халқаро ташкилотлар билан ишлашимга
тўғри келади. Уларга нисбатан ноқонуний ҳибсга барҳам берилиши керак.
Ўзбекистонда рисоладагидек адлия тизими йўлга қўйилмаган ва ҳимоя томонининг
ҳақлари кафолатланмаган экан, Гулнора Каримованинг тақдири янги президент
Шавкат Мирзиёевнинг қўлида бўлади. Мижозимнинг ўз фарзандлари билан муносиб
шароитларда учрашиш имкониятига эга бўлиши ҳам жуда муҳим. Ва ниҳоят, Гулнора
Каримовага Швейцариядан бошқа давлатларда ўзини ҳимоя қилишига шароит яратилиши
керак. Аммо Гулнора Каримованинг ҳибсдаги ҳозирги шароити унга ўзини ҳимоя
қилишни жуда ҳам қийинлаштиради ва ҳатто имконсиз ҳолга келтиради.
Би-би-си: Сир бўлмаса, адвокатлик учун қанча ҳақ олишингизни айта
оласизми?
Грегуар Манжеа: Адвокатга
тўланадиган пул масаласи келаётган ҳафталарда ҳал этилади. Чунки ҳали бунга
эрта. Бу нарса мижоз ва яқинларининг моддий имкониятларига боғлиқ бўлади.
https://www.bbc.com/uzbek/world-69003057 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда
https://www.bbc.com/uzbek/world-69003055 Яна нима гап?
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68989788 Яна нима гап?
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68989788 Яна янги саволлар ўртага чиқди...
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68930236 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68945413 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68975778 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 10