Сешанба куни
Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Рустам Азимов бошчилигидаги йирик ҳайъат Тожикистонга сафар қилади.
Ўзбекистон ҳукумати вакиллари
Тожикистондаги ҳамкасблари қатори президенти Имомали Раҳмон билан ҳам учрашиши
режаланган.
Иккала мамлакат вакиллари савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама этиши кутилмоқда.
Тожикистон
ҳукуматидаги манбаларига таяниб Азия Плюс ахборот агентлигининг хабар қилишича,
икки мамлакат ўртасидаги виза тизимини енгиллаштириш ҳам кун тартибидаги
масалалар қаторидан жой олган.
Ислом Каримов
ўлимидан кўп ўтмай икки мамлакат орасидаги муносабатлар ўтган 25 йил ичида
мисли кўрилмаган даражада яхшилангани кузатилади.
1992 йили
тўхтатилган ўзаро ҳаво парвозларини қайта тиклашга ҳам келишиб олинган.
Хабарларга
кўра, икки давлат пойтахтлари орасида парвоз қиладиган йўловчиларга визалар
аэропортларнинг ўзидаёқ берилиши масаласи ҳам муҳокама этилиши мумкин.
Ўзбекистон
Тожикистон билан 2000 йилда виза тизимини жорий этган ва орадан кўп ўтмай икки
мамлакат орасидаги чегараларнинг анчагина қисмини миналаштирган эди.
Ислом
Каримовнинг раҳбарлик даврида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги деярли барча
ришталар узилган эди.
Ўзбекистон
пойтахтини Фарғона водийси билан боғлайдиган темир йўллар ва автотранспорт
йўлларида қатнов деярли тўхтатиб қўйилганди.
Ўзбекистон
ҳукумати вакилларининг Тожикистонга бу галги ташрифида имкон қадар барча
инфратузилмаларни қайта жонлантириш масалалари кўриб чиқилиши мумкин.
Расмий Тошкент Тожикистон
пойтахтида Ўзбекистон маҳсулотларининг йирик кўргазмасини ҳам ташкил қилишни
режалагани айтилади.
Тожикистонлик
журналистга кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар учун Тожикистон
энг манфаатли бозорлардан бирига айланиши мумкин.
“Ҳали икки
мамлакат ўртасидаги муносабатлар илимасидан туриб, Тожикистон бозорларига оз
бўлса ҳам Ўзбекистон маҳсулотлари кириб келар эди. Уй-рўзғор буюмларидан
тортиб, Ўзбекистонда ишланган телевизорлар, сув иситиш воситаларига бозорларда
талаб катта...Хитойнинг асосан арзон ва сифатсиз моллари билан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар
ҳеч бир қийинчиликсиз рақобат қилади”, дейди тожикистонлик журналист.
Таълим ва
маданият тизимида ҳамкорлик
Ўзбекистон
ҳайъатининг сафарининг айрим тўла тасдиқланмаган тафсилотларига кўра, икки
мамлакат вакиллари таълим тизимида ҳам ҳамкорлик масалаларини ҳам муҳокама этишлари мумкин.
Ўзбекистонлик
талабаларнинг Тожикистонда, Тожикистон ёшларининг эса Ўзбекистонда таълим олиши
ҳам кун тартибига чиқиши эҳтимолдан холи эмас.
“Ўзбекистоннинг
собиқ раҳбариятига қасдма-қасдми, ё бошқа сабабми, ишқилиб Тожикистонда ҳам
тожиклардан бошқа маҳаллий миллат, айниқса ўзбеклар таълим тизимида қатор қийинчиликларга рўпара
бўлишди. Бутун мамлакат бўйлаб туркий ва ё ўзбекча асосга эга қадимий жой
номлари ёппасига алмаштирилмоқда. Ўзбек тилидаги матбуотга давлат томонидан
эътибор ўта сусайган. Ўзбек мактаблари сони тобора камайиб бормоқда, бундан
ташқари олий ўқув юртларинг ўзбекча бўлимлари ҳам бирин-кетин ёпилишга мажбур
бўлмоқда. Бу каби эътиборсизликдан Ўзбекистондаги
тожиклар ҳам арз қилишади, зора, янги раҳбарлар халқларимиз ўртасидаги азалий
ришталарни яна қайта улашса...Борди-келди, савдо-сотиқ қаторида маданий
алоқаларни тиклашса яхши бўлар эди”, дейди Тожикистонда истиқомат қиладиган
ўзбек зиёлилардан бири.
Ён қўшни, жон
қўшними?
Сўнгги бир неча
йил ичида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муаммоларнинг энг йириги Роғун
ГЭСи эди.
Октябр ойида
Тожикистон, афтидан Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти розилиги билан Роғун ГЭСини
қуришни бошлади.
Тожикистонга сафар
қиладиган Ўзбекистон ҳукумати вакилларига раҳбар Рустам Азимовнинг ўзи бундан
икки йил аввал айни масалага Тошкент салбий муносабатда эканини таъкидлаганди.
2014 йил 18 июлда бўлиб ўтган Марказий Осиё мамлакатларининг ҳукумат вакиллари
учрашуви чоғида Ўзбекистон Бош
вазирининг муовини Рустам Азимов, Ўзбекистон ҳеч қачон Тожикистонда Роғун
ГЭСини қуриш режасини қўллаб-қувватламайди, деб айтган эди.
"Ўзбекистон Республикаси ҳеч қандай ҳолатда ушбу лойиҳани
қўллаб-қувватламайди", - деб айтган Рустам Азимов.
Ўшанда Азимов Роғун ГЭСини қуриш лойиҳасига қарши чиқиши
омилларини санаб ўтганди.
У ГЭСини қуриш лойиҳаси "халқаро
хавфсизлик стандартлари"га мос келмаслиги ва унда техник экспертиза
шартлари инобатга олинмаганини айтган.
Қолаверса, Ўзбекистон Бош вазири муовинига
кўра, Роғун ГЭСини қуриш лойиҳаси 44 йил муқаддам ишлаб чиқилган ва у бугунги
талабларга жавоб бермайди.
Бундан ташқари Рустам Азимов Роғун ГЭСи
тез-тез зилзила бўлиб турадиган қурилиши хавфсизлик талабларига жавоб
бермаслигини таъкидлаган.
Бироқ халқаро мутахассислар ҳисоботига
кўра, Роғун лойиҳаси Марказий Осиё яшаш муҳитига хатар туғдирмайди ва бу
масалада Ўзбекистон хавотирлари асоссиздир.
Афтидан
Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти халқаро
экспертларнинг Роғун масаласидаги хулосаларига ортиқ бефарқ эмас.
Президент
Шавкат Мирзиёев минтақадаги барча қўшнилар билан алоқаларни яхшилаш йўлини
тутгани ҳам Роғунга доир расмий Тошкентнинг муносабатини ўзгартирган бўлиши
мумкин.
Ўзбекистонлик
журналистлардан бирига кўра, Мирзиёев ўз чиқишларида иқтисодга кўп урғу
бермоқда, ҳар бир вилоятнинг экспорт
салоҳиятини ошириш ҳақида гапирмоқда.
“Мамлакат
иқтисодини тиклаш йўлида ён қўшнилар, жон қўшнига айланиши мумкинлигини Ўзбекистон
раҳбарияти тушуниб етган”, дейди журналист.
Унинг айтишича,
минтақанинг барча мамлакатлари учун ҳам
Ўзбекистон билан ўзаро борди-келди, савдо-содиқ учун очиқ чегаралар манфаатлидир. http://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-38415752
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68989788 Яна нима гап?
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68989788 Яна янги саволлар ўртага чиқди...
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68930236 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68945413 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68975778 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68975778 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 23