Каримов режими тугагани йўқ”
Британияда чиқадиган
дунёнинг энг нуфузли журналларидан бири The Economist Ўзбекистонда
кечган президентлик сайловлари ҳақида мақола чоп этган.
Мақола “Ўзбекистон
бир қаттиққўл раҳбарни бошқаси билан алмаштирди” деган сарлавҳа остида нашр
қилинган.
Муаллиф
Самарқандга дафн этилган Ислом Каримовнинг қабридаги гуллар, тиловат ва қабр
бошига келаётганлар тасвирлар экан, “бу мозорга кўмилган шахс авлиё ва хон эмас
эди, зотан ўзини айрим пайт хонлардай тутганди...Бу Ўзбекистонни ўлимига қадар
-27 йил бошқарган Ислом Каримовнинг қабри”, деб ёзади.
“Ўзининг
танқидчилари учун жаноб Каримов шафқатсиз золим эди, инсон ҳуқуқларини қўпол
равишда поймол қилар, 2005 йилда эса унинг хавфсизлик кучлари Андижонда
намойишларни қонга ботирганди. Аммо 30 миллионлик Ўзбекистоннинг аксарият
фуқаролари учун Каримов ўлимидан кейин бир бўшлиқ қолдирди”, деб ёзади The
Economist.
Тошкентлик
Абжумажид исмли ёш йигитнинг сўзларини келтирган муаллиф унинг бошқа бир раҳбар
кўрмаганини урғулайди.
“У бизнинг бобомиз
эди. Бизни ташлаб кетди”, дейди Абдумажид.
Аммо муаллифга
кўра, 78 ёшда бўлган Каримовнинг ўлими унинг даври тугаганини англатмаган
кўринади.
“Мирзиёев Каримовдан 20 ёш кичик,
аммо зуваласи бир. У Каримов даврида 13 йил Бош вазир бўлиб ишлаган ва
ўзининг собиқ хўжайини каби репрессивдир, балки ундан ҳам баттарроқ...Оптимистлар
эса Каримовнинг ўлими ўзгаришлар олиб келади, деб умид қилишганди, аммо барча
ишоралар унинг режими ҳамон яшаб келаётганидан дарак беради”.
Сайловда эса Шавкат Мирзиёев одатда Каримов
оладиган 90 фоиздан сал пастроқ натижа кўрсатди.
Ҳақиқий мухолифат
йўқ эди. Уч номзод эса,
муаллифга кўра, жараёнга демократик бўёқ суриб беришди.
Мирзиёев ўзини
Каримовнинг вориси дея тақдим қилди. Каримов эса қаттиққўл бир арбоб бўлгани
рост.
“Абдумажидга кўра,
“идора қилиш учун айрим ҳолатларда сиз қаттиққўл бўлишингиз керак”.
Ўзбекистонда эркин
матбуот йўқ, мақола муаллифига кўра, ҳукуматнинг оммавий-ахборот воситалари Исломий
радикализм ва ё сиёсий талотўпларга ягона муқобил йўл бу авторитар тузум деган хабар
атрофида айланишади.
Аксарият
сайловчилар эса худди шундай қарашни қўллаб-қувватлашади.
Самарқандлик
Шодиёр эллик ёшлар атрофида ва унинг айтишича, “мухолифат жуда ёмон”, улар “восвос”га
чалинган.
Ҳукумат ҳам шундай
фикрда, деб ёзади The Economist.
Бугунга қадар
Ўзбекистон ҳукумати минглаб мухолифларини қамоққа ташлаган.
Ўтган ой
Ўзбекистоннинг энг узоқ муддат қамоқда қолган сиёсий маҳбуси, 23 йил зиндонбанд
этилган Самандар Қўқонов озод этилди.
The Economist
журналининг ёзишича, сайлов куни овоз бериш участкаларида байрамона кайфият
ҳукм сурган.
“Ҳамма сайловга”
деган чақириқлар бот-бот янграб турган бўлса ҳам, сайловга бормаганлар ҳам йўқ
эмас.
Мақола муаллифига тошкентлик
қариялардан бири “бизсиз ҳам сайлаб олишади”, деб айтган.
Оврўпода
Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти сайловчиларда “ҳақиқий танлов” бўлмаганини
танқид қилди.
Шунингдек, сайлов
қонунбузарликларсиз кечмагани айтилди, деб ёзади The Economist.
“Мамлакат бўйлаб
эса мишмишлар урчиди.Улардан бирида Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора заҳарлаб
ўлдирилгани ва шоша-пиша кўмиб ташлангани айтилди. Каримова бир пайтлар
қудратли бизнес аёл эди. Унинг номи халқаро миқёсда коррупцияга доир маҳкама
ишлари чиқиб келиши ортидан 2014 йилда уй қамоғига ташланди. Онаси ва синглиси
билан шекспирона оилавий муҳорабалар ҳақида маълумотлар ўртага чиқди.
Гулноранинг Британияда яшаётган ўғли Исломга кўра, онаси тирик. Аммо у ўз
онасининг ҳаёти хавф остида деб ўйлайди”.
Мирзиёев
Ўзбекистон иқтисодини ислоҳ қиламан деб шовқин солаётир, дея таасуротлари билан
ўртоқлашади The Economist мухбири.
Унинг назарида
Ўзбекистонда кенг тарқалган коррупция йўқ қилиниши амри маҳол.
Шунингдек,
ишсизлик (Россияда 2 миллион атрофида ўзбекистонлик меҳнат муҳожири бор),
электр, газ ва бензин тақчиллиги оддий одамларни қийнаб қўйган, дейди The
Economist.
Жаҳоннинг энг
нуфузли нашрларидан бўлган The Economist ўз мақоласини Ўзбекистондаги энг қудратли
шахслардан бирига ишора билан якунлайди.
“Янги президент
қанчалар қудратга эга экани аниқ эмас.Ҳақиқий куч соҳиби анчайин сирли бўлган хавфсизлик
хизмати раҳбари Рустам Иноятов бўлиши мумкин”. http://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-38222988
https://www.bbc.com/uzbek/world-68883259 Энди Германия олти нафар Марказий осиёликни худди шу гуруҳ номидан террорчилик ҳужумлари қилишни режалаганликда расман айблади.
...https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68875576 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://youtu.be/4FvMd7Uwty0
https://www.bbc.com/uzbek/lotin-68883516 Tafsilotlari ilova qilingan linkimizda/
https://www.bbc.com/uzbek/lotin-68883516 Xonanda o'zini kamsitib, haqorat qilganlar kimlar ekanligi haqida nima dedi?
...https://www.bbc.com/uzbek/world-68892546 Тафсилотлари учун илова қилинган линкимизни босинг.
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68890816
https://www.bbc.com/uzbek/world-68883259 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 33
Рустам Иноётвсиз
Шавкат Мирзиеё Сайланмас эди
Ажални сайлади
ва Укиши
Хак.
Xalqqa qattiq qöl raxbar kerak
Asadga yoki Ashraf ģaniga i shunga öxshagan raxbar bölsa AQSH i boshqalari öz tasirini ötkazadi.