Ўзбекистон конституциясига биноан
Президент сайлови қонуний тус олиши учун лозим бўлган сайловчилар кун ярим
бўлмасдан овоз бериб улгуришгани хабар қилинди.
Мамлакат оммавий-ахборот
воситаларининг илк хабарларида президентликка тўрт нафар номзоднинг овоз бергани
акс эттирилди.
Тошкент вақти билан соат 22 да
Марказий Сайлов Комиссияси раиси Мирза-Улуғбек Абдусаломов "дастлабки
маълумотларга кўра, овоз беришда 17 миллион 941 минг 955 нафар фуқаро иштирок
этди. Бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 87,83 фоизини ташкил
этади", деб баёнот берди.
Ўзбекистонда сўнгги президентлик
сайлови 2015 йилнинг 29 март куни бўлиб ўтган ва унда Ислом Каримов тўқсон
фоиздан ортиқ овоз олиб ғалаба қозонганди.
Мустақиллик йилларида кечган
барча сайловларда бўлгани каби Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти ўз
баёнотида сайловда ҳақиқий мухолифат мавжуд бўлмаганини, рақобат эса мутлақо
кузатилмаганини урғулаганди.
Сайлов комиссия раҳбари эса
"бу галги президентлик сайлови ҳам мамлакат миллий қонунчилиги ва халқаро
демократик мезонларга мос, очиқ ва ошкора сайлов бўлгани" ҳақида баёнот
берган эди.
Бу гал ҳам Ўзбекистон
Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов"Сайлов
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Ўзбекистон Республикаси Президенти
сайлови тўғрисида"ги Қонуни ва бошқа қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган
демократик принципларга тўла мувофиқ тарзда ўтмоқда. Ҳозирга қадар Марказий
сайлов комиссиясига жойлардан сайловни ўтказиш жараёнида сайловга доир
қонунчилик талаблари бузилиши юзасидан хабар ва маълумотлар келиб
тушмади", деб баёнот берди.
Нима ўзгарди?
Энг катта ўзгариш, кузатувчиларга
кўра, то вафотига қадар Ўзбекистоннинг ўзгармас президенти бўлиб келган Ислом
Каримовнинг сайловда иштирок этмаётганидир.
Бошқа айрим жузъий ўзгаришларга
қарамасдан, сиёсий маънода сайлов жараёнида ҳеч нарса ўзгармаган.
Мен участкада ҳамма кўтаринки кайфиятда, одамлар орасида умид пайдо
бўлган...Шу умид етаклаб келмоқда аксариятни, жуда кўпчилик
"ўзгаришлар" ҳақида гапирмоқда. Каримов даврида ҳамма "Худога
шукр, мана тинчмиз" дан нарига ўтмас эди. Энди эса ҳар иккинчи киши "ўзгариш
бўлади, яхши бўлади"га ўтиб олган. Уларнинг умидлари оқланиши учун ким
президент бўлса ҳам роса тер тўкади...Ўзбек журналисти, Тошкент
Мухолифатга ва ё мустақил
номзодларга изн берилмаган.
Мавжуд номзодларнинг ҳеч бири
ҳукумат сиёсатидан мустақил мавқеига эга эмас.
Айрим кузатувчилар, бу галги овоз
бериш бир қадар жонлироқ ўтаётганини айтишмоқда, аммо Тошкентдаги журналистга
кўра, бу сайлов жараёнидаги ўзгаришлар билан эмас, халқда Каримов даврида мисли
кўрилмаган умидлар пайдо бўлгани билан боғлиқ.
Мирзиёевнинг
оиласи кўриниш берди
Аввалги сайловлардан фарқли
ўлароқ, бу галгисида муваққат президент лавозимида бўлган ва аксарият томонидан
асосий номзод дея эътироф этилган Шавкат Мирзиёев ўз оила аъзолари билан овоз
берган.
Ўзбекистоннинг марҳум президенти
Ислом Каримовдан фарқли равишда Мирзиёев ўз оиласи даврасида оммавий-ахборот
воситаларига очиқ кўриниш берган.
Оммавий - ахборот воситалари
қолган уч номзоднинг фақат ўзлари овоз бераётганини кўрсатган.
Россиядаги
миллионлаб ўзбек муҳожирлари овоз беришдими?
Москвадаги мухбиримизга кўра, Россия пойтахтидаги Ўзбекистон
элчихонасига келаётган муҳожирлар сони аввалги сайловларга нисбатан сезиларли
даражада кўп.
Айрим ўзбекистонлик муҳожирлар
Санкт Петербургдан сайлов учун келишганини айтишган.
Мухбиримиз суҳбатда бўлган
аксарият ўзбекистонликлар ватанда ижобий ўзгаришлар бўлишига умид қилишмоқда.
Аммо кузатувчиларга кўра,
ўзбекистонлик муҳожирлар орасида ҳужжатсиз истиқомат қилаётганлар ҳам талайгина
ва улар учун сайловда овоз бериш имконсиздир.
Айрим тасдиқланмаган хабарларга
кўра, Россия бўйлаб сайлов участкалари Москва ва Новосибирскда ташкил қилинган,
холос.
Номзодлар
ҳақида қисқача
Президентлик сайловига
Ўзбекистондаги Либерал-Демократик партия муваққат президент, Бош вазир Шавкат
Мирзиёев номзодини илгари сурган.
"Миллий тикланиш"
партияси Сарвар Отамуродов номзодини, "Адолат" социал-демократик
партияси Наримон Умаровни, Халқ Демократик партияси эса Ҳотамжон Кетмонов
номзодини илгари сурганлар.
Ўзбекистон Марказий Сайлов
комиссияси сайловчи сифатида 21 миллион 400 фуқаро рўйхатга олингани ҳақида
хабар тарқатган. http://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-38201490
https://www.bbc.com/uzbek/world-68883259 Энди Германия олти нафар Марказий осиёликни худди шу гуруҳ номидан террорчилик ҳужумлари қилишни режалаганликда расман айблади.
...https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68875576 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://youtu.be/4FvMd7Uwty0
https://www.bbc.com/uzbek/lotin-68883516 Tafsilotlari ilova qilingan linkimizda/
https://www.bbc.com/uzbek/lotin-68883516 Xonanda o'zini kamsitib, haqorat qilganlar kimlar ekanligi haqida nima dedi?
...https://www.bbc.com/uzbek/world-68892546 Тафсилотлари учун илова қилинган линкимизни босинг.
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68890816
https://www.bbc.com/uzbek/world-68883259 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68883259 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68875576 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68875576 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68874640 Tafsilotlari ilova qilingan linkimizda.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 11