мактаблар ёпилди
Қирғизистондан олинган
хабарларга кўра, грипп ва қаттиқ совуқ туфайли пойтахт Бишкекдаги барча
мактаблар ёпилган.
Ўқувчилар эса, 5
декабрдан бошлаб бир ҳафтага таътилга чиқарилган.
Агар, расмий
маълумотларга таянилса, жорий пайтда шаҳардаги мактаб ўқувчиларининг учдан бир
қисми, ўқитувчиларнинг 20 фоизи хаста, гриппга чалинган.
Сўнгги кунларда Бишкек
умумтаълим мактабларида давомат кескин пастга тушиб кетган.
Аён бўлишича, бу каби
вазият пойтахт вице-мэри Ойгул Рисқулова раислиги остида махсус йиғин
чақирилишига сабаб бўлган.
Фавқулодда мажлис
мэрия Таълим бошқармасида, ижтимоий аҳамиятли ва хавфли инфекциялар бўйича
мувофиқлаштирувчи қўмита иштирокида бўлиб ўтган.
Худди ана шу мажлис
ортидан, карантин амалда бўлган вақт оралиғида мактаб ўқувчилари иштирокидаги
барча тадбирларни бекор қилишга буйруқ берилган.
Мактабгача
муассасалар, болалар боғчалари ҳам шаҳар масъулларининг эътиборидан четда
қолмаган.
Бу ерлардаги
санитария-гигиена ҳолати устидан ҳам назоратни кучайтириш буюрилган.
Бу йил минтақанинг
аксарият давлатлари эрта тушган қалин бор муаммоси билан тўқнаш келишган.
Бу каби ҳолат қўшни
Афғонистонда ўнлаб одамнинг умрига зомин бўлган.
Совуқдан қотиб, нобуд
бўлганлар аксариятининг болалар экани айтилганди.
Ҳаво ҳарорати -32
даражага тушиб кетгани боис, икки ҳафтача бурун Қозоғистон пойтахти Остонадаги
мактабларда ҳам дарсларни тўхтатишга қарор қилинган.
Остона шаҳар ҳокимлиги
мактабларнинг 1-9 синф ўқувчилари учун машғулотлар бекор этилганини хабар
қилганди.
Мутахассислар
келаётган кунлар ва ойларда ҳарорат янада совишини башорат қилишган, аммо ўтган
бир неча кун ичида минтақада об-ҳавонинг бироз илигани кузатилган.
§
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp,
Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44
78-58-86-00-02.
§
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
§
Instagram - BBC UZBEK
§
Twitter - BBC UZBEK
§
Odnoklassniki - BBC UZBEK
§
Facebook- BBC UZBEK
§
Google+ BBC UZBEK
§
YouTube - BBCUZBEK
( https://www.youtube.com/user/bbcuzbek )
§
Skype - bbcuzbekradio
§
bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса,
uzbekweb.netга киринг.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950293 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950293 Янги тафсилотлар.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950293 Воқеаларнинг сўнгги ривожи минтақада жиддий хавотирлар ва янги саволларни пайдо қилмоқда.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950289 Вазиятга янги баҳо.
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68950289 Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68948888 Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68948888 Батафсил илова қилинган линкимиз орқали танишинг.
https://youtu.be/SlmPrprM21U
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев