Каримова отаси номига жамғарма очди
Бу ҳақда Ўзбекистон марҳум президенти Ислом Каримовнинг кенжа
қизи турли ижтимоий-мулоқот тармоқларидаги шахсий аккаунтларида хабар берган. Лола Каримова-Тиллаева онаси Татьяна
Акбаровна Каримова билан Ислом Каримов номидаги жамоатчилик хайрия жамғармасини
таъсис этганликларини айтган. Бу хабар президент Каримов вафотидан икки ярим ой
ўтиб ўртага чиққан. Алоҳида таъкидлаш жоиз, бунгача Ўзбекистонда марҳум
президент Ислом Каримов номида на жамғарма ва очиладиган бўлса, на-да музей
бўлган. Қолган аксарият минтақа давлатлари лидерлари билан солиштирганда, бу
масалада президент Каримов ўзининг камтарлиги билан алоҳида ажралиб турган. Мустақил
Ўзбекистоннинг биринчи ва ўтган чорак асрлик вақт давомидаги ягона президенти
бўлган Ислом Каримов шу йилнинг 2 сентябр куни миясига қон қуйилиши оқибатида
78 ёшда ҳаётдан кўз юмганди. Буни Лола Каримова-Тиллаева ҳам ўзининг кириш
сўзидаёқ алоҳида таъкидлаган. "Отамнинг хотиралари ва ҳаётий тамойилларини
абадийлаштириш мақсадида онам билан бирга Ислом Каримов номидаги жамоатчилик
хайрия фондига асос солдик", - деб ёзган у ўзининг "Facebook"
даги аккаунтида. Сўнгги билдиришномасидан Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган
Миллатлар ЮНЕСКО жамғармаси қошидаги доимий вакиласи бўлган марҳум президент
кенжа қизининг Тошкентда экани англашилади: http://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-38029426
https://www.bbc.com/uzbek/world-68883259 Энди Германия олти нафар Марказий осиёликни худди шу гуруҳ номидан террорчилик ҳужумлари қилишни режалаганликда расман айблади.
...https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68875576 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://youtu.be/4FvMd7Uwty0
https://www.bbc.com/uzbek/lotin-68883516 Tafsilotlari ilova qilingan linkimizda/
https://www.bbc.com/uzbek/lotin-68883516 Xonanda o'zini kamsitib, haqorat qilganlar kimlar ekanligi haqida nima dedi?
...https://www.bbc.com/uzbek/world-68892546 Тафсилотлари учун илова қилинган линкимизни босинг.
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68890816
https://www.bbc.com/uzbek/world-68883259 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 410