"
Ўзбекистоннинг Жаҳон Банки лойиҳаларига жалб қилинган туманларида
пахта йиғим теримида мажбурий меҳнатдан фойдаланилмоқда, деб хабар
беради Тошкентдаги нодавлат Инсон ҳақларини ҳимоя қилиш алянси.Жаҳон банкининг Ўзбекистонга инвестиция киритишининг асосий шартларидан бири мажбурий меҳнатдан воз кечиш ҳисобланади. Олдинроқ,
фаоллардан иборат "Қўрқмаслар" гуруҳи Бўка туман пахта даларида кўп
сондаги шифокор ва ўқитувчилар, тарбиячилар пахта тераётганларига гувоҳ
бўлган эди.
Image copyright
urlaeva
Суратдан биргина шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 600 дан ортиқ отряди борлиги англашилади.
Image copyright
urlaeva
Алянснинг билдиришича, Бухоро вилояти Олот туманида
ҳам шифокорлар ҳар куни эрталаб соат 4 дан автобусларда пахта далаларига
олиб кетилмоқда. Бироқ далаларда пахта деярли қолмаган сабабли,
шифокорлар 4-5 килограмдан пахта теришларига тўғри келмоқда.Ҳуқуқ фаоллари бир қатор ўқитувчилар, шифокорлар билан суҳбатлашганлар.Жумладан,
28 мактаб директори Норқул Сафаровнинг айтишича, Олот туман
мактабларининг 50 фоиз ўқитувчилари пахтага олиб чиқилмоқда.Талабалар
пахтага олиб чиқилиши рад қилинаётган бўлсада, қишлоқ хўжалиги ва касб
коллежларининг талабалари ёталай пахтага жалб қилинганлар.Пахта теримидан "Олот ҳаёти" туман газети ходимлари ҳам четда эмас.Алянс фаоллари кузатувларини давом эттириб, Самарқанд вилоятида бўлганлар. Пастдарғом туманида ҳам худди шундай шифокорлар, ўқитувчилар ва коллежларнинг учинчи босқич талабалари пахта теришяпти.Маҳаллий
яшовчиларнинг билдиришларича, Пастарғом тумани ҳокими кечки соат 8 дан
тунги 3 гача мажлис ўтқазиб, раҳбарлардан пахтага чиқадиганлар сони
кўпайтиришни талаб қилмоқда.Бу воқеалардан воқиф бўлган алянс
фаоллари Жаҳон банки ва Халқаро Меҳнат ташкилотига мурожаат қилиб,
Ўзбекистонда мажбурий меҳнат қўлланилаётгани фактларига эътибор
қаратишга чақиради.Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEKInstagram - BBC UZBEKTwitter - BBC UZBEKOdnoklassniki - BBC UZBEKFacebook- BBC UZBEKGoogle+ BBC UZBEKYouTube - BBCUZBEK ( https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)Skype - bbcuzbekradiobbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68989788 Яна нима гап?
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68989788 Яна янги саволлар ўртага чиқди...
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68930236 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68945413 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68975778 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68975778 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 18