Ўтган чорак асрча вақт давомида Африка қитъасидан то
Ҳиндихитой ярим оролигича бўлган масофани босиб, ўзбекларнинг буюк аждодлари
ҳоки-пойларини излаб топган Ўзбекистондаги “Бобур” халқаро жамғармаси яна бир
янги лойиҳага қўл урмоқчи. Жаҳон илм-фанида беқиёс из қолдирган буюк аллома Абу
Райҳон Беруний ва улуғ суфий шоири Бобораҳим Машрабларнинг қўшни Афғонистондаги
қабр-мақбараларини қайта таъмирдан чиқармоқчи. Жамғарма, агар, ЮНЕСКО келаси
икки йил ичида эплай олмаса, темурийзода, Хуросон ҳукмдори ва шоир Ҳусайн
Бойқаронинг Ҳиротдаги мақбараси таъмирини ҳам ўзи поёнига етказмоқчи. “Бобур”
халқаро жамғармаси раиси Зокиржон ака Машрабов Би-би-си Ўзбек Хизмати билан
суҳбатида ҳали яна қилажак ишлари бирталай экани, Кашмирда Заҳириддин Муҳаммад
Бобурнинг холаваччаси, "Тарихи Рашидий" асари муаллифи Мирза Ҳайдар,
Дамашқда ал-Форобий ҳазратлари, Қоҳирада Аҳмад Фарғоний, Бағдодда ал-Хоразмий
ва Истанбулда Али Қушчининг қабр-мақбараларини ҳам обод қилишлари кераклигини
айтади. Би-би-си Ўзбек Хизмати жамғарманинг янги лойиҳаси манзарасида
Афғонистондаги ўзбеклар буюк аждодларидан айримларининг қабр-мақбараларига бир
қўр назар ташлашга аҳд қилган. Бугун айни туркумдаги видеолавҳаларимиздан
биринчисини эътиборингизга ҳавола этамиз. Би-би-си Ўзбек хизматининг
видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68989788 Яна нима гап?
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68989788 Яна янги саволлар ўртага чиқди...
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68930236 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68945413 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68975778 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68975778 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1