https://www.youtube.com/watch?v=kz0ocZUbyAQ&feature=youtu.be Бош вазир бу қадар кенг ва ранг-баранг лавҳаларда марҳум президент Ислом Каримов даврида ҳеч қачон кўриниш бермаган.
Шавкат Мирзиёев у пайт жуда камдан-кам ҳолларда телевизор орқали кўринар эди.Охирги уч ҳафта ичида муваққат президент маҳаллий ахборот воситаларида энг кўп кўрсатилаётган шахсга айланган.Шавкат Мирзиёевнинг бир қанча шаҳар ва туманлар бўйлаб сафарлари маҳаллий телеканаллар орқали олиб берилган.Жаноб Мирзиёев муваққат президентлик билан бир вақтнинг ўзида Бош вазирликни ҳам олиб бормоқда.Куни кеча муваққат президент Тошкент вилоятидаги саноат шаҳри Ангренга борган, депутатлар, фаоллар билан учрашган, пахта даласида бўлган.Бозорларда Мирзиёев шарофати билан бир муддат нархлар пасайган, кўчалар озода қилинган.Тошкентнинг ўзидаги туманларда ҳам муваққат президент ташриф буюриши арафасида кўча ва бинолар шошилинч тартибга келтирилиб, тозаланган.Бу ҳолат дарҳол ижтимоий тармоқларда ҳам муҳокама қилинган, олқишланган. Одамлар муаммолар шунчалик тез ҳал қилинса, Мирзиёевни ўз туманларига ҳам келиб кетишни таклиф қилганлар.Айни пайтда Шавкат Мирзиёев Рио олимпиадасида омадли иштирок этган ўзбекистонлик параолимпидачиларга ҳам 200, 100 ва 75 минг АҚШ долларига тенг миқдорда пул мукофотлари бериш тўғрисида қарор чиқарган.Мирзиёевнинг пойтахт ва вилоятлардаги учрашувларига унинг сайловолди кампанияси сифатида қараш мумкин.Бўлажак президентлик сайловларида Шавкат Мирзиёев билан беллашадиган қолган уч номзоднинг сайловолди ишларидан ҳозирча дарак йўқ.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEKInstagram - BBC UZBEKTwitter - BBC UZBEKOdnoklassniki - BBC UZBEKFacebook- BBC UZBEKGoogle+ BBC UZBEKYouTube - BBCUZBEK ( https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)Skype - bbcuzbekradiobbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг. http://www.bbc.com/uzbek/media-37432879
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68989788 Яна нима гап?
...https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68989788 Яна янги саволлар ўртага чиқди...
https://www.bbc.com/uzbek/central-asia-68930236 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-68945413 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68975778 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда.
https://www.bbc.com/uzbek/world-68975778 Тафсилотлари илова қилинган линкимизда
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 10