Ўртача катталикдаги 10 дона лимон иссиқ сувда яхшилаб ювилади. Суви сириқиб, пўсти қуриганидан кейин худди чойга солгандаги каби парраклаб кесилади ва 3 литрли шиша банкага солинади. Кейин устидан 0,5 л асал, 0,5 л алоэ шарбати, 0,5 л спирт (ёки коньяка ёки ароқ) солинади.
Банка оғзи капрон қопқоқ билан ёпилиб, 40 кунга қоронғи жойга қўйилади. 41-кундан бошлаб ҳар куни овқатдан ярим соат олдин 1 ош қошиқдан 3 маҳал истеъмол қилинади. Соғайиш 10-14 кунда сезила бошлайди. Шундан кейин муаммо бартараф бўлади.
Агар кучли стрессга йўлиққан бўлсангиз, ушбу малҳамни ичиш мумкин. Шунингдек, шамоллашда ҳам бу дамлама жуда яхши ёрдам беради