Қаноат ҳақиқий бойликдир
Баъзи одамлар Аллоҳ таоло унинг жони ва оиласига берган саломатлик ва хотиржамликни арзимас санайди, ҳатто бу буюк неъматларни менсимайди. Ўзида бор нарсаларнинг қадрига етмайди.
Ривоят қилинишича, бир киши Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан сўради:
– Мен муҳожирларнинг энг фақирларидан бўлсам керак-а?
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтди:
– Уйга борганингда сени кутиб оладиган аёлинг борми?
– Ҳа, - дея жавоб берди ҳалиги киши.
– Яшайдиган уйингизчи? деб яна сўради Абдуллоҳ.
– Ҳа.
– Ундай бўлса сиз бойлардан экансиз.
– Менда хизматкорим ҳам бор.
– Унда сиз подшоҳлардан экансиз!
Қаноатли бўлиш, қўлида бор нарсалардан унумли фойдаланиш ва ўткинчи орзуларга бери