
_______Хаётингда ҳеч ким Онангни ўрнини боса олмайди...
(Саудиянинг жанубида бўлиб ўтган)
.
Олтмишдан ўтган киши саксон ёшлардаги онасини зиёрат қилиш учун борди. Она - бола узоқ суҳбатлашишди. Кеч тушиб қолди. Ҳаво совиди. Киши онасининг уйида тунаб қоладиган бўлди. У мириқиб ухлади. Тонг отди. Бомдод намозига уйғонди. Таҳорат қилди. Оёқ кийимидан ташқари ҳамма кийимларини кийди. У пояфзалини қидирди. Роса қидирди. Уни биласизми, қаердан топди? Иситгичнинг ёнидан! Меҳрибон онаси унинг пояфзалини исиб туриши учун шу ерга қўйганди. У оёқ кийимга қараб узоқ ўйлади.
«Олтмишдан ошган бўлсам ҳам, меҳрибон онам мени ҳалиям ёш боладек кўрадилар! Мунис онам» деди. Ўзи сезмаган ҳолда кўзёшлари тўкилди.
.
«Эй Аллоҳим, онамдан бошқаси шундай қилармиди?! Эй Аллоҳ дунёда инсон учун онасидан ҳам меҳрибонроқ зот бормикан?».
У киши оёқ кийимини суратга олиб ўзининг ҳиссиётларини ифодалаган сўзлар билан ижтимоий тармоққа жойлади. Унинг бу иши жуда кўпчиликни йиғлатди.