00:51
Қаерда яшама, қайларда юрма, Қайси масканларни этмагин ҳавас. Мени ҳар замонда ёдинга олиб, Сени севишимни унутмасанг бас! Кимлар чиқмасинлар кўнглинга эга, Кимнинг соғинчига юрагинг тўлсин. Мен учун қувонч йўқ бир сендан ўзга, Сени севишлигим ёдингда бўлсин!