
Не бўлди одамзод, замон зайлими,
Нечалаб ниқоб бор инсон юзида.
Кўрганим айтаман, дўстлар майлими,
Юз қолиб, хаттоки ниқоб сўзида ! 🍁
🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁
Мен кўрдим жуда кўп ниқобли юзни,
Қирқ ёшли уч-тўртта болали қизни.
Баъзан ажратолмай қоламан изни,
Айтингиз ким дея атайин сизни? 🍁
🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁
Эрли бўла туриб эрим йўқ деса,
Барчага уялмай номерин берса.
Хилват хоналарда учрашиб юрса,
Айтингиз ким дея атайин сизни? 🍁