
Кўкда йиғламасин етмиш фаришта,
Гуноҳга ботманг ҳар қадам ҳар ишда.
Узилмасин Худо боғлаган ришта,
Уйига қайтарманг аёлингизни!
Бошига ўраган рўмолин ечманг,
Юрагидан оққан ёшини ичманг,
Жонингиздан кечмай жонидан кечманг,
Уйига қайтарманг аёлингизни!