
Ёзаяпман... аламзада эҳтиросинг, Дарддир, ғамдир, қоғозимда йиғилгани. Гапир дунё, ул гўдакдан не қасосинг, Айбимиди, Сурияда туғилгани.🍁
💧💧💧💧💧💧💧💧💧💧💧💧
Ухлаб ётар, юзчалари лойга ботган, Қўлчалари очиқ қолган - умидвордай. Тонгда меҳр ила ўпиб, сўнг уйғотган, Сочларида бармоқларнинг изи бордай.