
🍃🍃🍃... ЖУМА ТОНГИДА ...🍃🍃🍃
#дуо
🍃... Анас дан ривоят қилинади.
➖ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
➖ «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
➖ «Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
➖ Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.
Ибн #Сунний ривояти