03:36
Эллик икки навқирон Ёниб кетди беомон. Аза очди Косонсой, Мотамда Тўрақўрғон. Эллик икки ёш ўғлон Кулга айланган замон, Фарзанд доғида ёнди Эллик икки онахон. Эллик икки паҳлавон Вафот этгани ҳамон, Унсиз фарёд қилолди Эллик икки отахон. Етим номини олди, Билмам, қанча болажон. Эллик икки - катта сон, Лекин эмас илк қурбон. Яна юзлаб тобутлар Хорижда бўлган сарсон. Тириклай ёнди инсон, Йўлга чиқиб излаб нон. Мотам тут, бу аҳволга Йиғла, эй Ўзбекистон! Эллик икки мусулмон Биттада бўлди қурбон.