07:18
Ободонлаштириш бошқармаси ишчилари бир неча ойдан бери ойлик маошни тўлиқ миқдорда олишмаётгани, доимий кечиктирилиши ва қисқартилишидан норози бўлиб, Чилонзор тумани ҳокимияти олдида тўпланишибди. Канторага шикоят қилишса, “қаерга борсанглар боринглар, пул йўқ!” дейишибди.