
Акам елкасида тобут ку'зларида ёш.
Хақиқат олдида эгилганда бош.
Тобутда ётардим вужудим синиб
Ёр-ёр айтиб борди мозоримгача.
Ётардим мен жим ку'зларим очиқ.
Ётардим жилмайиб кулгулар сочиб.
Акам ку'зларидан ёш оқарди аччиқ.
Ёр-ёр айтиб борди мозоримгача.
Энди ку'рган эдим 18 бахоримни.
Энди қу'йган эдим хаётга қадам.
Карахт бу'либ қолар эшитган одам.
Ёр-ёр айтиб борди мозоримгача.
Онам вох, дод дейди хушин йу'қотиб.
Отам не қилишин билмайди қотиб.
Энди видолашай индамай ётиб.
Ёр-ёр айтиб борди мозоримгача.
Сеплар йиғган эди онам орзулар қилиб.
Безатиб хам қу'йди либослар илиб.
Онам йиғлайди бағрини тилиб.
Ёр-ёр айтиб борди мозоримгача.
Эшитган одамлар айтади ёқасин ушлаб.
Тақдирда қаранглар ёш кетди эсиз.
Оқ либос кийволиб ётардим хушсиз.
Ёр-ёр айтиб борди мозоримгача.