01:00
ҚИЗИМ БЎЛСИН, ДЎЗАХДАН ПАРДАМ БЎЛСИН... Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг уч қизи бўлса-ю, уларга одоб берса, раҳм-шафқат қилса ва эҳтиёжларини таъминласа, ўша одамга албатта жаннат вожиб бўлади», дедилар. Шунда қавмнинг ичидан бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, икки қизи бўлса-чи?» - деди. «Икки қизи бўлса ҳам», - дедилар». Баъзилар, яна кимдир: “Агар бир қизи бўлса-чи?” - деб сўраганда, “Бир қизи бўлса ҳам”, - деб жавоб берган бўлар эдилар, деб ўйлаб қолдилар. (Имом Аҳмад ривояти)