
Қўриқлолмабман...
Гердайиб юрибман "Ҳарбийман" дея,
Ҳатто, қўриқлабман ўзимча юртни.
Бағрим тош бўлибди, темир бўлибди,
Тақиб юрсам агар пўлат совутни.
Шу темир бағирлар қучди онамни,
Шу темир бағирлар сепди сочга оқ.
Қилолмадим тадбир алам қўшини
Онам юрагига бостиргани чоғ.
Ўтди қанча байрам, қанча базмлар,
Ҳарбийлик баҳона бир йўқлолмабман.
Ўзимча Ватанни қўриқлабману,
Лек онамни дарддан қўриқлолмабман...