Би-би-сининг 22 январдаги Ўзбекистонга оид энг асосий видеоянгиликлари:
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қозоғистонга боришни режалаштираётган ўзбекистонликларни йўловчи автобуси ва шахсий автомашиналардан фойдаланмасликка чақирган. Чунки яқин кунларда Қозоғистонда жуда совуқ ҳаво, бўрон кутилмоқда.
Қозоғистоннинг Петропавл шаҳри яқинида ўзбекистонликлар Россиядан Ўзбекистонга бораётган автобуси бузилиб қолган. Қозоғистон қутқарувчилари 41 кишини қутқарган, улар орасида икки бола ҳам бўлган.
Энди Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискасиз уй-жой сотиб олиш мумкин, вақтинча ёки доимий пропискаси бўлмаган Ўзбекистон фуқаролари ҳам пойтахтда ишга жойлашишлари мумкин. Ушбу ўзгаришлар Ўзбекистонни ривожлантириш Ҳаракатлар Стратегиясининг 2018 йилга мўлжалланган давлат дастурида белгиланган. 22 январь куни Президент Мирзиёев давлат дастурини тасдиқлаш ҳақидаги фармонни имзолаган.
Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Показать еще
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше интересных видео и найти новых друзей.