Мигрантлар оқими қайси тарафга кўпайса, самолёт чипталарининг нархлари оширилиши тўғрими?
Бунинг устига, Ўзбекистон шаҳарларига парвоз қиладиган учоқларнинг чиптаси қўшни мамлакатлар шаҳарларига билетлардан қимматроқ.
Мижоз кўплиги нархлар арзонлашишига етаклаши керак эмасми?
Ёки "Ўзбекистон Ҳаво йўллари" монополистлигини англаб туриб суистеъмол йўлини танлаганми?
Би-би-си ушбу саволларга жавоб топиш мақсадида "Ўзбекистон Ҳаво йўллари"нинг 140-47-67 рақамидаги матбуот хизмати билан боғланди.
Телефон гўшагини кўтарган ходима айтишича, шу кунларда матбуот хизматининг вазифалари "Авиареклама" бўлимига юклатилган ва журналистлар 150-64-20 телефонига мурожаат этишлари лозим.
Бу телефон гўшагини кўтарган ходима эса, матбуот хизмати ўз вазифасини бажаришни хоҳламасдан, ахборот олиш истагидагиларни нотўғри "Авиареклама"га йўлламоқда, деди.
Ақтўбе фожеаси манзарасида кўплаб ўзбекистонликлар "Ўзбекистон Ҳаво йўллари" чипталарининг асоссиз қимматлиги мавзусини Интернет ижтимоий тармоқларида кўтардилар.
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Тижорат департаменти директори ўринбосари Давронбек Ниязов блоггер Никита Макаренконинг чипта нархлари қиммат, деган эътирозига жавоб берди.
Facebookда изоҳ қолдирган "Ҳаво йўллари" расмийси, нархлар ёқмаса, Олма-Ота орқали учишни тавсия қилган.
Би-би-си Ўзбек хизматининг 2017 йил октябрида тайёрлаган "Пул муҳимми, жон?" видеолавҳасини томоша қилинг
Сиз нима деб ўйлайсиз, "Ўзбекистон Ҳаво йўллари" авиакомпаниясининг монополист мавқеини, авиа ширкат раҳбарларининг юритаётган нарх сиёсатини қайта кўриб чиқиш фурсати етдими?
Ўз фикр-мулоҳазаларингизни BBC O'zbekнинг социал тармоқлардаги саҳифаларида бўлашинг.