22 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон парламенти икки палатасига мурожаатнома билан чиқди.
Олий Мажлисга мурожаатнома Ўзбекистон тарихида илк бор бўлди ва мамлакат президентининг Интернет социал тармоқлари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.
Би-би-си Ўзбек хизматининг бу галги Facebook Live жонли мулоқоти Президент Шавкат Мирзиёевнинг 4 соатлик чиқишига бағишланди.
Хўш, Президент Мирзиёевнинг мурожаатномасидан таассуротлар қандай ва Ўзбекистон ичкариси ва ташқарисидаги инсонлар ушбу тарихий маърузадан нималарни кутадилар.
Би-би-си Ўзбекнинг Facebook Live жонли дастури иштирокчилари Норвегиядан мустақил журналист Улуғбек Бакиров, Вашингтондан "Америка овози" радиосининг мухбири Навбаҳор Имамова ва Би-би-си Ўзбек хизматининг Москвадаги мухбири Соҳиба Ҳайитбоева.
Жонли дастур бошловчиси Феруза Раҳмон.
Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини
www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.