“Мени танидингизми?” – Мирзиёев кўп қаватли уйлардан бирига кириб, хонадон эгаси билан суҳбатлашди
Бугун, 13 декабрь куни президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирига кириб, хонадон эгаси билан суҳбатлашди, деб хабар берди унинг матбуот хизмати. Уй қай даражада иссиқ экани ҳақидаги саволга жавобан хонадон эгаси “Очиғини айтсам, музлаб қолганимиз йўқ”, деган. Президентнинг “Мени танидингизми?” деган саволига фуқаро тасдиқ маъносида жавоб берган.