Бири биридан мустақил Озодлик муштарийлари Самарқанд бозорларидаги озиқ-овқат махсулотлари нархи қимматлигидан шикоят қилди. Улар ўз шикоятларига фото ва видеолар илова қилишган. Шикоятлар билан қуйида танишсангиз бўлади:
"Биз фақатгина гўштни суратга олдик, лекин бошқа нарсалар ҳам жуда қиммат. Бу Самарқанддаги "Мармар" бозори."
********
"Мен сизларга бир илтимос билан ёзмоқдаман. Самарқанддаги "Сиёб" бозорида нархлар ҳеч тушмаяпти. Шакар ҳам, ёғ ҳам, гўшт ҳам қиммат.
Мисол учун, "гўшт 27 минг сўм", деб эълон осиб қўйган, лекин аслида 35 минг сўмдан сотади. Яъни иккита нарх бор. 27 минглик гўшт қўзбўямачиликдан бошқа нарса эмас".
Показать еще
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше интересных видео и найти новых друзей.