Аёлларга тақлид қилувчи эркак санъаткорларга талаб борми?
Ўзбекистонда Рустамхўжа Усмонов ва Бобур Рўзиқулов каби пародистлар тўю ҳашамларга таклиф қилинадилар. Уларнинг ғайриоддий санъатини баъзилар миллий қадриятларга зид дея қораласа-да, мухлислари сони тобора ошиб бормоқда.
Ой бошида машҳур қўшиқчи Мавлуда Асалхўжаева ўзига тақлид қилувчи Бобур Рўзиқуловни танқид қилиб чиқди.
"Бу ким? Буни қаери менга ўхшайди? Эркак кишига аёлларнинг либосини кийиб, пардоз қилиб юриш тўғри келадими? Бу йигит тўйларда менинг қўшиқларимга оғиз қимирлатиб, ўзича Мавлуда Асалхўжаеванинг шогирдиман, деб юрганидан кейин устидан арз қилдим", - деган иқтибосни келтирди Даракчи хонандадан.
Рустамхўжа Усмонов эса ўз кумири Юлдуз Усмонованинг бундай ғазабига учрамаган. Аксинча, примадонна ўз тақлидчисини қўллаб-қувватлайди. Видеолавҳамиз айнан шу санъаткор ҳақида.
Показать еще
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше интересных видео и найти новых друзей.