АҚШнинг Техас штати, Ҳьюстон шаҳрида 5 ноябрь куни 75 ёшида вафот этган Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов Тошкентдаги Чиғатой қабристонида дафн этилди.
Абдулла Орипов жасади Қўшма Штатлардан 8 ноябрь куни Москва орқали Тошкентга юборилган эди.
Мустақил журналист Абдураҳмон Ташановга кўра, майит Москвадан Тошкентга Ўзбекистон ҳукумати ажратадиган махсус самолётда олиб келиниши кутилаётганди.
Ташқи ишлар вазирлиги АҚШдаги Ўзбекистон элчихонасига Абдулла Ориповни ватанига келтиришни ташкиллаштиришда “барча зарур чораларни” кўришга кўрсатма берган.
Ўзбекистон Давлат мадҳияси муаллифи Абдулла Орипов икки ойдан буён Қўшма Штатларда қизи уйида меҳмонда эди.