“Бир йиқилиб кўргин, биродар” деган ибора — ҳаётда қийинчилик, мағлубият ёки дардни бошдан кечирмагунча инсон ҳақиқий ҳаётни, одамларни ва ўзини тўлиқ англай олмаслигини билдирувчи чуқур маъноли гап. "Бир йиқилиб кўргин" номи билан шеър ёзган Мактуба Шайдо бу иборани янада таъсирли ва уйғун тарзда ифодалаб берди.
Мактуба Шайдо — ижоди ҳиссий лирика, ватанпарварлик ва фалсафий руҳ билан ажралиб турадиган ўзбек шоирасидир. Шунинг учун ҳам мен бу ижодкорнинг шеърлари билан ишлашни, уларнинг мазмунини қалбдан ҳис қилиб, шу туйғулар асосида қўшиқлар ёзишни жуда яхши кўраман. Унинг ижоди билан яқиндан танишмоқчи бўлсангиз тармоқдан @Maktubashaydo ёки
https://t.me/maktuba_shaydo топсангиз бўлади. Қўшиқ хақида фикрларингиз бўлса ёзиб юборишингиз ёки лайк боссангиз бўлади...